Қайднома

Қидирув

«Челси» Тчуаменини сотиб олмоқчи

«Челси» Тчуаменини сотиб олмоқчи

  06.01.2022 13:40
  0
  172
«Челси» Тчуаменини сотиб олмоқчи

«Монако» ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Франциялик футболчининг хизматларига «Челси» қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Goal.

Манбага кўра, айни дамда «аристократлар» футболчини кузатишмоқда, ёзда «Челси» «Монако»га Тчуаменини трансфер қилиш бўйича расмий таклиф билан чиқишга тайёр. 21 ёшли франциялик футболчига «Челси»дан ташқари бир қанча клублар, жумладан «Реал», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Тчуаменининг «Монако» билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz