Қайднома

Қидирув

Азмун миш-мишларни рад этди

Азмун миш-мишларни рад этди

  06.01.2022 15:44
  0
  177
Азмун миш-мишларни рад этди

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубининг эронлик ҳужумчиси Сердар Азмун «Лион»га ўтишга рози бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

«Сўнгги пайтларда ОАВда ёлғон маълумотлар пайдо бўлмоқда. Менга қайси клублар қизиқаётганини айта олардим, лекин улар мени шундай тушунмасликлари мумкин. Онам Франциядан менга уй қидирмаган, бу ҳақиқат эмас. Ўша пайтда у Эронда эди», - дейди Азмун Mehr News нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Азмуннинг «Зенит» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Шундай қилиб, олти ойдан сўнг у клубдан текинга кетиши мумкин. Форвардга «Лион», «Интер» ва «Ньюкасл» клублари қизиқиш билдирмоқда. Жорий мавсумда Азмун «Зенит» сафида барча турнирларда 21та ўйин ўтказиб, 10та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz