Қайднома

Қидирув

Роберто Карлос: «Амстердамдаги ўша оқшомни унутмайман»

Роберто Карлос: «Амстердамдаги ўша оқшомни унутмайман»

  07.01.2022 07:00
  0
  303
Роберто Карлос: «Амстердамдаги ўша оқшомни унутмайман»

Афсонавий бразилиялик ҳимоячи Роберто Карлос FourFourTwo нашрига берган интервьюсида ҳаётини ўзгартирган фаолиятидаги энг яхши ва эсда қоларли ўйинларини санаб ўтди.

1992 йил 25 март. Бразилия «В» серияси. «Унион Сан-Жуан» - «Коритиба» - 1:0

- Бундан бир ой олдин АҚШга қарши ўйинда Бразилия терма жамоасидаги дебютимни нишонлагандим. Ўшанда атиги 18 ёшда эдим, лекин ҳаётимда ҳамма нарса жуда тез содир бўлди. Сан-Паулу штатидаги қишлоқнинг кичик бир жамоаси - «Унион Сан-Жуан» сафида бунга эришиш ҳақиқатан ҳам ўзига хос нарса эди. 13 ёшимдан бошлаб «Унион»­да ўйнаганман, шунинг учун хайрлашув мавсумида уларни Бразилия «А» сериясига қайтариш мен учун катта аҳамиятга эга эди. Балки 1992 йил 25 мартда урган голим бўлмаганида, бунинг иложи бўлмасмиди. Ҳаво жуда иссиқ эди, лекин биз «Коритиба»ни мағлуб этиб, олий дивизион жамоалари қаторидан жой олдик. Шундан сўнг «Палмейрас»га кетдим ва тез орада «Интер»да, Рой Хожсон қўл остида ўйнай бошладим.

1998 йил 20 май. Чемпионлар Лигаси. Финал. «Ювентус» - «Реал» - 0:1

- Агар «Реал»даги фаолиятимнинг бирор лаҳзасини ажратиб кўрсатишим керак бўлса, айнан шу ўйинни танлардим. Қизиғи шундаки, учрашувдан олдинги кечада барчамиз эрталаб соат тўртгача ухламай, меҳмонхона қабулхонасида суҳбатлашиб, ўтмишимиз ҳақида ҳикоя қилиб ўтиргандик. Чемпионлар Лигасида анчадан бери ғалаба қозона олмагандик, «Юве» эса фаворит ҳисобланарди. Аммо тажрибасиз жамоа бўлганимизга қарамай, барча баҳс ва қўрқувларни кийиниш хонамизда қолдиришга муваффақ бўлдик. Биз «Реал»ни еврофутболнинг энг юқори поғонасига - чўққига қайтардик. Амс­тердамдаги ўша оқшомни ҳеч қачон унутмайман.

2000 йил 26 февраль. Испания чемпионати. «Реал» - «Барселона» - 3:0

- Бу менинг «Эл класико»да - «Барселона»га қарши ўйиндаги биринчи голим эди! 35 метр узоқликда белгиланган жарима зарбасини ижро этдим, Франсеск Арнау тўпни қайтаролмади. Ўша учрашув барчамиз учун унутилмас бўлиб қолди. Айниқса, менда ғайрат пайдо бўлди, чунки ўйин олдидан журналистларга бу сафар Луиш Фигу мени эътироф этишига тўғри келишини айтгандим. Бу чиндан ҳам баландпарвоз баёнот эди, лекин менга иш берди. Бунгача «Барса»га қарши ўйинларда яхши натижа кўрсатолмагандим. Бундан ташқари, бир неча йил ўтгач, Арнау мазкур учрашув унинг фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлганлигини айтганини эслайман - шу голдан ке-йин Луи ван Гал уни жамоага бошқа қўймади. Афсуски, Арнау бу йил вафот этди...

2002 йил 8 июнь. ЖЧ-2002. Гуруҳ босқичи. Бразилия - Хитой - 4:0

- Жаҳон чемпионатида гол уриш худди чемпионлик қўлга киритилгандек гап. 2002 йилда Хитойга гол урганимдан кейин ўзимни айнан шундай ҳис қилганман. Тасаввур қилинг, миллионлаб мухлислар сиз бажарган ишни нишонлашмоқда! Бу ақлга сиғмайди, ўзимдан фахрланиб кетдим. Жуниньо ва Денилсон табриклагани ёнимга келишганида табассумимни яшира олмадим. Менимча, дарвозабон тўпнинг дарвозасига кирганини ҳатто кўрмаган! Биз бу турнирга катта босим остида боргандик - 1998 йилдагидек финалга чиқиб яна мағлуб бўлишни ҳазм қилолмасдик. Бу Францияга қарши ўйиндаги муваффақиятсизлигимиз учун ўзимизни тиклаш ва яна жаҳон чемпио­ни бўлиш имкониятимиз эди. Менимча, мақсадга эришиш туйғусини тасвирлаш учун ҳеч қачон сўз топилмайди. Биз жуда катта режа қўйгандик ва ҳали ҳам бу турнирда ғалаба қозонган Бразилия термасининг сўнгги жамоасимиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz