Қайднома

Қидирув

Яна Ўрунов трансфери ҳамда легионерларимизнинг трансфер нархлари ҳақида...

Яна Ўрунов трансфери ҳамда легионерларимизнинг трансфер нархлари ҳақида...

  07.01.2022 09:39
  0
  352
Яна Ўрунов трансфери ҳамда легионерларимизнинг трансфер нархлари ҳақида...

Москванинг «Спартак» клуби президенти Лео­нид Федун ва собиқ бош директор Шамиль Газизов ўртасидаги можаро янги даражага кўтарилди.
Энг ёмони, ўртадаги муаммо ҳамюртимиз Остон Ўрунов трансферига боғлиқ. Яқинда «Спартак» хўжайини клубга айнан Газизов томонидан олиб келинган Остон Ўрунов ва Александр Кокорин трансфери юзасидан текширув олиб борилиши ва ҳаттоки, судга мурожаат қилиши мумкинлигини айтганди. Шамиль Газизов эса дарҳол қарши ҳужумга ўтди. «Спартак»да мавқеи баланд одамларга тўқнаш келишимни билардим. Лекин ҳамммаси шу даражага етишини кутмаганман. Энди жим туришим мантиққа зид. Шу пайтгача устимдан мағзава ағдаришди, индамадим. Дейлик, Ўрунов трансфери билан боғлиқ турли иғволар тўқиб чиқаришди. Барчасини жимгина кузатдим. Айримларнинг айтишларича, Остон Ўруновни ўзимдан ўзим сотиб олган эмишман. Футболчи худди бир буюмдек. Ваҳоланки, «Спартак» Ўрунов трансферида ҳам, Кокоринникида ҳам бир тийин комиссион ҳақ тўлаган эмас», - деди  Шамиль Газизов. Эслатиш керак, Ўрунов ва «Спартак» ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Остон ҳозирча собиқ клуби - «Уфа»да ижара муддатини ўтамоқда. Уфаликларда уни ёзда 1 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор. Бироқ Бошқирдистон жамоасида молиявий инқироз кузатилмоқда.

***
Transfermarkt портали Ўзбекистон миллий жамоасининг легионер футболчилари трансферидаги ўзгаришларни ҳам алоҳида қайд этди. Янги варақага кўра, «Рома»да ўйнаётган Элдор Шомуродов ва «Шабаб Ал-Аҳли» вакили Азиз Ғаниевнинг трансфер баҳоси пасайди. «Тобол» шарафини ҳимоя қилган Игорь Сергеев, «Ал-Наср» ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов, «Шаржа»да фаолият юритаётган Отабек Шукуров ва «Нижний Новгород» аъзоси Иброҳимхалил Йўлдошевнинг трансфер қиймати эса кўтарилди. Икром Алибоев («Тэжон Ситизен») ва Жасур Яхшибоев («Шериф»)нинг трансферида ўзгариш йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz