Қайднома

Қидирув

ФИФА The Best—2021 совринига даъвогарнинг якуний "учликлари"ни эълон қилди

ФИФА The Best—2021 совринига даъвогарнинг якуний "учликлари"ни эълон қилди

  08.01.2022 02:20
  0
  228
ФИФА The Best—2021 совринига даъвогарнинг якуний

ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийига бериладиган соврин учун даъвогарларнинг якуний рўйхати эълон қилинди

Унга кўра, энг яхши футболчи соврини учун якуний учликдан Роберт Левандовски («Бавария» / Польша), Лионель Месси («ПСЖ», «Барселона» / Аргентина) ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль» / Миср) ўрин олди.

Даъвогарларнинг кенгайтирилган рўйхатида Карим Бензема («Реал» / Франция), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити» / Бельгия), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед», «Ювентус» / Португалия), Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д» / Норвегия), Жоржиньо («Челси» / Италия), Нголо Канте («Челси» / Франция), Килиан Мбаппе («ПСЖ» / Франция) ва Неймар («ПСЖ» / Бразилия) номлари бор эди.

Ташкилот аввалроқ 2021 йилнинг энг дарвозабони соврини учун курашаётган уч номзод рўйхатини маълум қилганди. Мазкур совринга қуйидаги дарвозабонлар кураш олиб боради:

Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ» / «Милан», Италия); Эдуар Менди («Челси», Сенегал); Мануэль Нойер («Бавария», Германия).

Йилнинг энг мураббийи совринига эса Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Роберто Манчини (Италия терма жамоаси) ва Томас Тухель («Челси») даъвогарлик қилмоқда.

Шунингдек, йилнинг энг чиройли голига тақдим этиладиган Пушкаш соврини учун ҳам даъвогарлар рўйхати маълум бўлиб улгурган. Ғолибликка «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Эрик Ламеланинг рабона услубида «Арсенал»га (1:2) дарвозасига урган голи, Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шикнинг Евро—2020 да Шотландияга (2:0) узоқ масофадан йўллаган зарбаси ва «Порту» форварди Меҳди Таремининг Чемпионлар Лигаси доирасида «Челси»га (1:0) қарши ўйиндаги тўпи даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ғолибларни тақирлаш маросими 17 январь куни Цюрихда бўлиб ўтади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz