Қайднома

Қидирув

Диего Карлоснинг нархи 30 миллион эмас!...

Диего Карлоснинг нархи 30 миллион эмас!...

  08.01.2022 21:29
  0
  223
Диего Карлоснинг нархи 30 миллион эмас!...

Англиянинг «Ньюкасл» клуби «Севилья»нинг бразилиялик ҳимоячиси Диего Карлосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар берди.

Испания клуби 28 ёшли футболчини жамоада қолдириш вариантини кўриб чиқмоқда. Улар шунинг учун «ҳаккалар» томонидан таклиф қилинган 30 миллион евро миқдоридаги трансфер суммасини аллақачон рад этган. Маълумот учун, Карлос «Севилья»га 2019 йил ёзида «Нант»дан 15 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи барча турнирларда 26та ўйинда иккита гол урди. Трансфермаркт портали Карлоснинг бозор нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz