Қайднома

Қидирув

«Реал» «Барса» футболчисига қизиқмоқда

«Реал» «Барса» футболчисига қизиқмоқда

  14.01.2022 13:31
  0
  237
«Реал» «Барса» футболчисига қизиқмоқда

CatRadio нашри хабарига кўра, Рональд Араухо «Реал Мадрид»нинг трансфер мақсадига айланган. Нашрнинг таъкидлашича, Флорентино Перес уругвайлик футболчини 2023 йилда шартномаси якунига етганидан кейин, текинга қўлга киритишни мўлжалламоқда.

Қайд этилишича, «Реал Мадрид» марказий ҳимоячини «Барселона» билан янги шартнома имзолашдан олдин, ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Олдинроқ «Барса» Араухо билан шартномани узайтирмоқчи экани хабар қилинганди, аммо бунинг учун клуб унинг молиявий талабларига жавоб бериши керак. 22 ёшли футболчи клуб сафида 60дан ортиқ ўйин ўтказиб, асосий жамоа футболчисига айланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz