Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот

Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот

  15.01.2022 21:41
  0
  201
Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот

Аввалроқ терма жамоамиз аъзоси Ҳожимат Эркиновда COVID-19 инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.
"Куни кеча футболчимиз қайта тест топширди. Қувонарлиси, Эркиновнинг бу галги тест натижаси манфий чиқди ва унинг карантиндан чиқишига руҳсат берилди. 
Эркинов шифокорлар кўригидан сўнг бугундан бошлаб якка тартибда енгил машғулотларга киришди.
Шунингдек, делегациямизнинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширишди. Унга кўра, дарвозабонимиз Умиджон Эргашевда тест натижаси мусбат натижани кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, унинг бир неча кундан кейин қайта тест топшириши режалаштирилган. Айни вақтда у яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда", – дейилади ЎФА матбуот хизмати берган хабарда.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz