Қайднома

Қидирув

Тальяфико «Наполи» ёки «Челси»га ўтади

Тальяфико «Наполи» ёки «Челси»га ўтади

  17.01.2022 21:12
  0
  200
Тальяфико «Наполи» ёки «Челси»га ўтади

«Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико қишда Голландия чемпионатини тарк этиб, Европанинг етакчи клубларидан бирига ўтиши мумкин. Футболчига «Наполи» ва «Челси» даъвогарлик қилмоқда.

Журналист Фабрицио Романо ўзининг твиттер саҳифасида неаполликлар расмий таклиф билан аллақачон «Аякс»га мурожаат қилишганига ишонтирмоқда. Тақдим этилган маълумотларга кўра, Италия жамоаси кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижара шартномаси тузмоқчи. Ўз навбатида «Челси» 29 ёшли аргентиналик футболчи борасида қарор қабул қилишга шошилмаяпти, чунки улар бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Хусусан, лондонликлар «ПСЖ»дан Левен Курзавага ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Қайд этиш жоиз, Трансфермаркт нашри Тальяфиконинг нархини 16 миллион еврога баҳоламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz