Қайднома

Қидирув

Дибала «Юве»дан кетадими?...

Дибала «Юве»дан кетадими?...

  18.01.2022 08:19
  0
  207
Дибала «Юве»дан кетадими?...

Sky Sports Italia хабарига кўра, «Ювентус» ҳужумчи Пауло Дибалага йилига 8 миллион + 2 миллион евро бонус оладиган янги шартнома бўйича таклифини бекор қилишга қарор қилди.

Манбанинг хабарига кўра, Турин клуби футболчининг маошини камайтирмоқчи. Клуб қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар унга бундан ҳам фойдали таклифлар тушмаслигига ишонч билдирмоқда. Хабар қилинишича, аргентиналик футболчига «Тоттенхэм», «Барселона», «Атлетико» ва «Интер» клублари қизиқмоқда. 28 ёшли Дибала жорий мавсум «Ювентус» сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг Турин клуби билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали аргентиналик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz