Қайднома

Қидирув

Футзалчиларимиз Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади

Футзалчиларимиз Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади

  18.01.2022 23:43
  0
  168
Футзалчиларимиз Франция ва Черногорияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг январь ойи якунидаги йиғини доираисдаги рақиблари маълум бўлди.

ЎФА хабарига кўра, 21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2-февралгача Хорватияда давом эттиришади. Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногория миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Учрашувлар уч кун давомида ўтади.

Ўртоқлик учрашувлари. Хорватия. 
28 январь
Ўзбекистон — Франция
30 январь
Ўзбекистон — Черногория
31 январь
Ўзбекистон — Франция.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида Марказий ва Жанубий бирлашган зоналари «B» гуруҳидан жой олганди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал билан кураш олиб боради. Учрашувлар 10-12 апрель кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz