Қайднома

Қидирув

Абдужамил Исроилов Самарқандда, Марлен Чобанов Яйпанда ўйнайди...

Абдужамил Исроилов Самарқандда, Марлен Чобанов Яйпанда ўйнайди...

  19.01.2022 10:10
  0
  172
Абдужамил Исроилов Самарқандда, Марлен Чобанов Яйпанда ўйнайди...

Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси селекция ишларини давом эттирмоқда.

«Клуб мураббийлар штаби қарорига кўра, Абдужамол Исроилов «Динамо» жамоаси сафига қўшилди. Клуб ва 25 ёшли яримҳимоячи ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди.  Абдужамол Исроилов 2017 йил айнан «Динамо» сафида Суперлигада дебютини ўтказиб, мухлисларга танилганди. Марказий яримҳимоячи ўтган йиллар давомида «Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Бухоро» клублари шарафини ҳимоя қилди. 2022 йилги янги мавсум олдидан эса эркин агент сифатида «Динамо» жамоасига қайтди. 

Жиддий жароҳатидан тикланган футболчи яна аввалгидек самарқандлик мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд этишига тилакдошмиз», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Исроилов ўтган мавсум «Навбаҳор»дан «Бухоро»га ўтиб, мавсумда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган эди.
***

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Турон» клуби Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзолади.

«Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган жамоамиз таркибни янада кучайтириш мақсадида иқтидорли ҳимоячи Марлен Чобанов билан келишувга эришди. Жамоамий мураббийлар штаби кўригида бўлиб турган марказий ҳимоячи билан бугун расман шартнома имзоланди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Чобанов бугунга қадар Киевнинг «Оболонь» клуби ёшлар жамоаси (2019-2020) ва Тошкентнинг «Пахтакор» клубида (2020-2021) ўйнаган. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолигига номзод футболчи ҳисобланади.
***



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz