Қайднома

Қидирув

Бегона мадҳия садоси

Бегона мадҳия садоси

  22.01.2022 20:00
  0
  282
Бегона мадҳия садоси

Африка миллатлар кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Мавритания - Гамбия беллашувида ғалати ҳолат кузатилди.

Ташкилотчилар Мавритания мадҳиясини ёқиш учун уч марта уриниб кўришди, лекин ҳар гал хатога йўл қўйишди. Натижада, футболчилар ўз мамлакатлари мадҳиясини мусиқасиз ўзлари куйлашга мажбур бўлишди.

Учрашувда эса Гамбия термаси 1:0 ҳисобида зафар қучди. 2-турда мавританияликлар Тунисга 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди ва ўз квартетларида сўнгги поғонани эгаллаб туришибди. Охирги тур беллашувини 20 январь (бугун) Мали термасига қарши ўтказишади.

Умуман, шунга ўхшаш ҳолатлар футболда биринчи марта кузатилаётган йўқ. Франция ва Албания термалари ўртасидаги Евро-2020 саралаш ўйини бошланиши арафасида албанлар мадҳияси ўрнига Андорра мадҳияси янграганда, Албания жамоаси футболчилари хато тўғриланмагунча ўйинни бошламасликларини билдиришган. Уларнинг талаби қондирилгач, учрашув старт олган.

Яна бир қизиқ воқеа 2014 йили спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида содир бўлиб, ўшанда украиналик спортчи олтин медални қўлга киритган, тақдирлаш маросимида эса... Ўзбекистон мадҳияси янграганди.

Албатта, бундай паллада ҳар қандай одам ўзини ноқулай ҳис қилиши табиий. Ахир, мадҳия - бу давлат рамзи, унинг садолари остида фахр туйғуларини ҳис этасиз. Ташкилотчиларнинг шу каби хатолари эса кайфиятга салбий таъсир қилиши, шубҳасиз.
***

Фаворитлардан саналган, 2019 йилги қитъа чемпиони Жазоир «E» гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, турнирни тарк этди.  1/8 финалдаги жуфтликлар Камерун – Комор ороллари Буркина-Фасо – Габон Сенегал – Кабо-Верде Гвинея – Гамбия Марокаш – Малави Нигерия – Тунис Кот-д’Ивуар – Миср Мали – Экваториал Гвинея Финал ёки камида яримфинал безагига айланиши мумкин бўлган жуфтликлар 1/8 финалдаёқ ҳосил бўлди: Кот-д’Ивуар Мисрга қарши, Нигерия эса Тунис билан куч синашади. 1/8 финал ўйинлари 23 – 26 январь кунлари бўлиб ўтади.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz