Қайднома

Қидирув

Легионерларимиздан дараклар: Кубок баҳси - имконият, фақат...

Легионерларимиздан дараклар: Кубок баҳси - имконият, фақат...

  25.01.2022 03:03
  0
  240
Легионерларимиздан дараклар: Кубок баҳси - имконият, фақат...

Россия. «Уфа» бош директори Шамиль Газизовнинг «СЭ» нашрига маълум қилишича, ҳамюртимиз Остон Ўрунов жароҳат асоратлари туфайли машғулотларда қатнашмаяпти. Лекин жамоа мураббийларининг ярим ҳимоячидан умидлари катта. «Ўрунов машғулотларда кўринмаяпти? Энг муҳими, уни майдонда кўриш. Остон кузда жароҳатланган эди. Умид қиламизки, уни яқин орада расмий ўйинларда кўрамиз. Чемпионат бошланишига қадар сафга қайтиши мумкинми? Албатта. Тўғри, ҳали ишлашимиз керак», - деди Газизов. Ўрунов РПЛ 16-туридан ўрин олган «Спартак»га қарши ўйинда жароҳатга йўлиққанди. Умуман, 21 ёшли легионеримиз жорий мавсум «Уфа»нинг 7та ўйинида майдонга тушди.

Саудия Арабистони. Мамлакат Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган «Ал-Тавон» - «Ал-Наср» ўйини тақдирини ягона гол ҳал қилди. Диққатга сазовор томони, учрашувнинг 77-дақиқасида захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов «Наср»га ғалаба келтирган голда катта роль бажарди. Яъни айнан ҳамюртимиз жарима нуқтасидан узатмани амалга оширгач, Талиска боши билан зарба йўллади ва тўп ҳимоячига тегиб, дарвозадан жой олди - автогол.

Қозоғистон. Ўзбекистонмиллий жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев «Тобол»даги фаолиятини давом эттиради. Буни футболчининг агенти Рўзимурод Усмонов расман тасдиқлади: «Игорь «Тобол» билан шартномаси муддатини узайтирди, у клуб билан Европада муваффақият қозониш ниятида». Эслатма, ҳамюртимиз 2021 йилги мавсумда Қозоғистон чемпиони бўлди.

Италия. «Рома» Италия кубоги 1|8 финалида «Лечче»ни 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Рим жамоасининг 3-голига Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Ўйинга 64-дақиқада қўшилган ҳамюртимизнинг ҳаракатлари 7,4 баллга лойиқ топилди («Рома» вакиллари орасида 5-натижа). Умуман, бу қаторасига 8та ўйинда захирадан тушган Шомуродов учун «Рома» сафида Италия кубогида урилган биринчи голдир. «Бўрилар» энди 1|4 финалда «Интер»га қарши ўйнашади. Шомуродов кубок баҳсида яхши ўйнаганига қарамай, «Эмполи»га қарши кечган баҳс (4:2)да захирада қолдирилди.

Беларусь. «Энергетик-БГУ» Солигорскнинг «Шахтёр» жамоасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида ҳамюртимиз Бобур Абдухолиқов қайд этган «дубль» эвазига ғалаба қозонди - 4:2. Алоҳида айтиш керак, яқиндагина «талабалар» билан шартномаси муддатини узайтирган легионеримиз Беларуснинг амалдаги чемпиони дарвозасини қандайдир 3 дақиқа ичида икки марта нишонга олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz