Қайднома

Қидирув

«Қария»нинг навқиронлик сири

«Қария»нинг навқиронлик сири

  25.01.2022 06:06
  0
  258
«Қария»нинг навқиронлик сири

Зе Робертони эслайсизми? Бразилиялик футболчи «Бавария» ва «Байер»да ёрқин ўйинлар намойиш этган, бироз муддат Мадрид «Реал»ида ўйнаган - фаолияти ажойиб чиқди. У футболдан кетганидан кейин ҳам тин олмади - айтишича, 47 ёшга тўлганига қарамай, танаси 36 ёшли Криштиану Роналдуникидан яхшироқ экан.

«Ўйлашимча, менинг танам - дунёдаги энг яхшиси. У 43 ёшга тўлгунимча ўйнаш имкониятини берди. Агар Роналду юқори даражада шундай узоқ муддат ўйнай олса, Криштиануни тенгсиз деб тан оламан. Ҳозирча эса зўри менман», - дейди Зе Роберто табассум билан.

Қаҳрамонимиз - ажойиб атлет: у 43 ёшида ҳам «Палмейрас»да ўйнаган, 40 ёшдан ўтганидан сўнг 100дан ортиқ учрашувда майдонга тушган. 2017 йилнинг ноябрида Роберто ниҳоят, бутсаларини михга илишга қарор қилди - аммо 47 ёшли бразилияликнинг формасига исталган спортчи ҳавас қилса арзийди.

2020 йилда Роберто узоқ фаолияти сири билан ўртоқлашди: «Менинг зарарли одатларим йўқ. Алкоголь ичмайман, чекмайман, тўғри овқатланаман, яхши ухлайман. Оилам мени ҳимоя қилади. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бўлмаганида, бу қадар узоқ вақт ўйнолмасдим. Мусобақалашиш керак бўлган инсон - сизнинг ўзингиз. Ҳар доим мотивацияни сақлаб қолиш лозим. Одам ўзини кузатишда давом этса, футболда истаганча қолиши мумкин. Бутун фаолиятим давомида ўзим ҳақимда қайғурдим. Жисмоний ҳолатимга алоҳида эътибор қаратдим».

Роберто чиндан ҳам машғулотларга жиддий қарайди. 2019 йили у ҳаттоки, Неймарга ҳам тавсия берганди - ишга ёндашувни ўзгартириб, албатта, имкон қадар кўпроқ шуғулланиш лозимлигини айт­ди. «Мияда ниманидир тузатиш мақсадга мувофиқ. У фундаментал равишда ўзгариши керак, - дейди Роберто. - Неймарнинг асосий эътибори футболга қаратилмаган. Қайсидир паллада бу ўйиндан роҳатланмай қўяди. Агар шу зайл давом этса, у 30 ёшдаёқ фаолиятини якунлайди. Ҳаммамиз пулни яхши кўрамиз - аммо Роналду ва Мессининг интилишига бир қаранг. Айнан шу жиҳат билан улар Неймардан фарқланади».

10 йилдан сўнг Роналду Зе Робертога қандай жавоб қайтарар экан? Буни вақт ўтгач билиб оламиз.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz