Қайднома

Қидирув

Файзли фалсафа фусуни ёхуд ФИФА ВА ФАЛАСТИН МУНОСАБАТИ

Файзли фалсафа фусуни ёхуд ФИФА ВА ФАЛАСТИН МУНОСАБАТИ

  27.01.2022 19:55
  0
  402
 Файзли фалсафа фусуни ёхуд ФИФА ВА ФАЛАСТИН МУНОСАБАТИ

Халқаро футболнинг бош ташкилоти 2020 йилнинг июнь ойида COVID-19 келтирган иқтисодий зарарни қоплаш учун 1,5 млрд. доллар ажратиб, маблағни ўз қарамоғидаги миллий ассоциацияларга тегишли тартибда тарқатиш бўйича қарор чиқарганди. Шу тариқа ФИФАга аъзо 211та миллий ассоциациянинг ҳар бирига 1 млн. доллардан берилди. Бундан ташқари, аёллар футболини ривожлантириш учун қўшимча 500 минг доллардан ажратилди. Хўш, пандемия туфайли юзага келган оғир молиявий шароитда бу моддий кўмакдан қандай фойдаланилди? Айтиш жоиз, Фаластин футболида амалга оширилган ишлар таҳсинга сазовор.

Саломатлик - ҳаммасидан муҳимроқ! Фаластин ҳукумати айни шу шиорга амал қилган ҳолда, ФИФА томонидан ажратилган хайрия маблағини мамлакатдаги 80та профессионал ва ҳаваскор клубга пандемия оқибатида юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун тақсимлаб берди. Мамлакат футбол ассоциацияси маълумотига кўра, мазкур грант мавсум-2020|2021ни вақтида бошлаш ва якунлашда роса асқотди. Клублар олинган маблағни COVID-19 тест-текширувлари ва шунга боғлиқ тиббий муолажаларга сарфлади, яна футболчилар маоши ва транспорт харажат­ини таъминлашга йўналтирди. Қисқаси, ҳомийлик тўловлари кескин камайган паллада ФИФА кўмаги катта аҳамият касб этди. «COVID-19 туфайли юзага келган мураккаб даврда ФИФА инсонпарварлик ташаббуси билан чиқдики, бундан беҳад миннатдормиз. Ажратилган грант клубларимизга асосий харажатни қоплаш, айниқса, футболчи ва мураббийларга вақтида маош тўлаш, зарур спорт жиҳозлари харид қилиш имконини берди. Чунончи, Фаластинда ҳомийлар ажратаётган пул оқими тўхтаб қолганди» - дейди Фаластин ФА бош котиби Фирос Абу Ҳилол.

Мамлакат футболи мутасаддилари хайрия маблағини провинцияларнинг регионал лигалари аъзолари ўртасида тақсимладилар. Пандемия оқибатида март ойида тўхтаб қолган 2019|2020 йиллар мавсуми 3 ойдан кейин ниҳоясига етказилди. 2020 йилнинг октябрь ойи охирида старт олган ке­йинги мавсум эса белгиланган вақт (2021 йилнинг апрель ойи)да финиш маррасига етди.

Аёллар футболи секторига тўхталсак, бу йўналиш учун ажратилган 500 минг доллар U-17 ва U-20 терма жамоалари учун машғулотлар базаси бунёд этишга йўналтирилди. Шунингдек, 8та жамоа иштирок этадиган «7х7» аёллар лигасини қайта тиклаш учун ҳам маблағ ажратилди. 10та аёллар жамоасини ўз ичига олган асосий лига ҳам ёрдамдан бебаҳра қолмади. Маблағнинг қолган қисми 14 ёшгача бўлган футболчилар учун 2та футзал лигаси ташкил этиш, аёл мураббийлар ҳамда маъмурларнинг семинарларига ажратилди.

О.АТАБОЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz