Олдин хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасидаги навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Айтиш жоизки, ушбу назорат ўйинида Сречко Катанец раҳмнамолигидаги футболчиларимиз Жанубий Судан термасини ишончли тарзда мағлуб этишди.
Учрашувдан олдин словениялик мураббий фақат икки футболчи хизматидан фойдалана олмасди – бир ўйинлик дисквалификация сабабли Фаррух Сайфиев ва коронавирус юқтириб олган Иброҳимхалил Йўлдошев.
Кутилганидек, учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда товони билан ҳисобни очди. 29-дақиқада эса Жавоҳир Сиддиқовнинг узатмасидан кейин Элдор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дублини расмийлаштирди – 2:0.
2-бўлимнинг 67-дақиқасида эса африкалик футболчилар ўз жарима майдонларида қўл билан ўйнашди. Белгиланган пенальтини эса Жалолиддин Машарипов «Паненка услуби»да ижро этиб, ҳисобни 3:0 бўлишига "сабабчи" бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда ФИФА кунлари доирасидаги илк расмий ўртоқлик баҳсида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Навбатдаги баҳс 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўтказилади.
Ўзбекистон - Жанубий Судан- 3:0
Бош ҳакам: Султон Солиҳ (БАА).
Гол: Элдор Шомуродов 6, - 1:0. Элдор Шомуродов 29, - 2:0 (Жавоҳир Сидиқов). Жалолиддин Машарипов 67 пенальти, - 3:0.
Ўзбекистон: 16.Валижон Раҳимов, 9.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 81), 15.Умар Эшмуродов, 2.Ислом Қобилов, 18.Шерзод Насруллаев, 20.Акмал Мозговой (17.Сардор Собирхўжаев, 57), 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (6.Азиз Ғаниев, 46), 23.Ҳожимат Эркинов (21.Шаҳбоз Умаров, 57), 10.Жалолиддин Машарипов (8.Ойбек Бозоров, 72), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 72).
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20