Қайднома

Қидирув

Тошкентга яна "Шарқ"дагилар келишади холос-ми?

Тошкентга яна "Шарқ"дагилар келишади холос-ми?

  28.01.2022 07:27
  0
  227
Тошкентга яна

Осиё футбол конфедерацияси мусобақалар қўмитаси қарорини эълон қилди, унга кўра, «Ғарб» минтақасидаги ОЧЛ гуруҳ бос­қичи учрашувлари бир мамлакатда ўтиши кераклиги белгиланган.
Яъни «Пахтакор» ўз ўйинлари Тошкентда ўтишини хоҳласа, ЎФА қолган 4та гуруҳ учун ҳам «заявка» бериши керак. Ҳозирча «Ғарб»да барча 5та гуруҳ ўйинларини фақат бир мамлакат - Саудия Арабистони қабул қилиши мумкин. «Шарқ»да эса бундай чекловлар йўқ. Шундай экан, Ўзбекистон яна ОЧЛ ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятига эга, аммо ушбу масала ижобий ҳал этилса, ўтган йилгидек, Тошкентга яна «Шарқ» жамоалари келишади.
***

ОФК «Ғарб» минтақасидаги футбол федерацияларини ОЧЛ гуруҳ босқич баҳслари мезбонлик ҳуқуқи учун «заявка» топширишга расман таклиф этди.

Бунда асосий шартлар:

- Барча 5та гуруҳ ўйинлари 1та мамлакатда ўтиши керак;

- Камида 5та стадион бўлиши лозим;

- Икки жамоа учун камида 1та машғулот майдони (яъни камида 10та майдон) бўлиши керак;

- «Заявка» топшириш муддати - 4 февралгача.

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz