Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" Остон Урунов ва Сардор Рашидовларни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

"Навбаҳор" Остон Урунов ва Сардор Рашидовларни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

  29.01.2022 21:49
  0
  389

Айни кунда “Уфа” раҳбарияти Ўруновнинг ўйинидан норози. Зотан, ҳамюртимиз Бошқирдистон клубига қайтганидан сўнг, 7 та ўйинда қатнашиб, бирорта ҳам самарали харакат амалга ошира олмади. “Спартак” билан 2025 йилгача шартномага эга Остон Уруновнинг йиллик маоши 600 минг евро деб кўрсатилган. Шундан бўлса керак "Уфа" ва "Спартак" ҳам тезроқ навйоилик футболчидан "қутулишмоқчи".

Тасдиқланмаган  маълумотларга кўра айнан "Уфа"га трансфер ишларини бошида турган Самвел Бабаян шогирдини Наманганга олиб келиш  пайида турибди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи шу кунгача “Локомотив” (Тошкент) жамоасида Самвел Вячеславович билан ярим йил ҳамкорлик қилган. Шунингдек, Илҳом Мўминжонов раҳнамолигида "Пахтакор" ўринбосарларидан  олиб келиниб, “Навбаҳор”да "юлдуз" даражасига олиб чиилган эди.

Айтганча, ўз олдига чемпионликни мақсад қилган (Суперлига-2022да энг катта бюжет-харажатлар сметасига эга) "лочинлар" "Пахтакор" сафида шуғулланаётган ва ҳозирча шартнома имзолашга улгурмаган Сардор Рашидовга ҳам "оғиз солишган". Агарда томонлар келиша олишса, Рашидов "Навбаҳор"нинг Туркияда ўтказилиши режалаштирилган 2-йиғинга олиб кетилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz