Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Ал Ҳадур, қандингни ур!

Ана, холос! Ал Ҳадур, қандингни ур!

  30.01.2022 09:39
  0
  276
Ана, холос! Ал Ҳадур, қандингни ур!

Комор ороллари терма жамоаси Африка кубогининг 1|8 финалида Камерунга 1:2 ҳисобида ютқазди - улар ковид ва эълон қилинган дарвозабонларнинг жароҳатлари туфайли дарвозага майдон ўйинчиси билан чиқишга мажбур бўлишди.

Бу ролга чап қанот ҳимоячиси Шокир ал Ҳадур танланди. У Франциянинг Лига 1ида «Нант» ва «Кан» жамоаларида ўйнаган, сўнгги йилларда Лига 2да фаолият юритаётганди: тўрт мавсум «Шатору»да, 2021 йилдан бери эса «Аяччо»да ўйнамоқда. Хўш, у қандай ўйнаяпти - 2021|22 йилги мавсумда атиги 4 дақиқа!

Ал Ҳадурга ҳатто номинал форма ҳам берилди (иккинчи комплектдан олинди). Аммо бир ньюанc бор: 3 рақами 16-рақамнинг устига ёпиштирилди. Олд томонида эса «16» қолдирилди, фақат ямоқлар билан беркитилди. Ҳа, фамилияси тўғри ёзилган, лекин рақам тиббий пластир билан ёпиштирилганди. Нега бундай либос? Рақамчи? Гап шундаки, бу Комор ороллари термасининг бошқа тўпламдаги дарвозабон либосидир. 1Ғ8 финалда жамоа оқ либосда ўйнади, аммо дарвозабон тўпламдаги яшил либосга эга бўлиши керак эди. Бироқ бундай йўл тутиш мумкин эмасди, чунки яшил Камерун либосининг асосий рангларидан бири. Шу боис, ал Ҳадур иккинчи дарвозабон либосида майдонга тушди. Бу либосда масалан, дарвозабон Али Аҳамада Габонга қарши биринчи ўйинда майдонга тушганди. 16-рақам қайд­номада 3-дарвозабон Мояд Уссенийга тегишли, у ҳеч қачон майдонга тушмаган. 3-рақам эса айнан ал Ҳадурга тегишли.

Эҳтимол, улар фамилияни ўзгартириш билан чекланишга қарор қилишган ва фақат ке­йинроқ рақамни ҳам ўзгартириш кераклигини билишгандир (футболда рақам фамилиядан муҳимроқдир - биринчи навбатда ҳакам учун). Кетма-кетлик бироз ғалати, аммо Африка кубогини бундай вазиятларсиз тасаввур қилиш қийин.

Ўйинга эътибор берадиган бўлсак, 7-дақиқага келиб Комор ороллари сардори жиддий қўполлик қилгани учун қизил карточка олди. Четлатиш ҳақли эди, бунга эътироз йўқ. Лекин шу дақиқадан бошлаб 10 нафар футболчи билан тўп сурган коморликлар юлдузли таркибга эга мезбонларга муносиб қаршилик қила олишганини ўйин статистикаси кўрсатиб турибди. Якуний ҳисоб - 1:2. Камерун чорак финалда. Коморликларга, айниқса, Шокирга муносиб иштирок учун раҳмат деб қоламиз.

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz