Қайднома

Қидирув

Сардор Рашидов "Навбаҳор"ни эмас "Пахтакор"ни танлади ҳамда...

Сардор Рашидов "Навбаҳор"ни эмас "Пахтакор"ни танлади ҳамда...

  31.01.2022 20:20
  0
  272
Сардор Рашидов

Ярим йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган Сардор Рашидов «Пахтакор» клуби аъзосига айланди. 

«Ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сардор Рашидов жорий мавсумни ҳам «Пахтакор» сафида ўтказадиган бўлди. У 2022 йилги мавсум охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди. Рашидов эркин агент сифатида «Пахтакор» сафини тўлдирди. Умид қиламизки, у жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришиб, «шерлар» учун совринлар ютишга ёрдам беради. «Пахтакор»га қайтишинг муборак, Сардор!», - дейилади клуб хабарида.

Сардор Рашидов ўтган мавсумда тошкентликлар сафида 9 беллашувда 2 гол муаллифига айланган ва ёзда «Кувайт» клубига кўчиб ўтганди.

Аввалроқ, Сардор Рашидов «Навбаҳор» билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди. 
***

Айтганча, "шерлар" иқтидорли ярим ҳимоячи Риан Исломов билан келишувни узайтиришди.   Исломов 2022 йил охиригача "Пахтакор" билан келишувга имзо чекди. Ёш футболчининг ўзини кўрсатиши давом этган тақдирда у билан шартномани узоқроқ муддатга имзолаш борасида музокаралар бўлиб ўтади. Риан 2021 йилги мавсумда U-18 ва U-21 жамоалари сафида жами 19 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланди.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz