Қайднома

Қидирув

Тўлаган Исоқов: «Ўзбекистонда 2-3 ҳимоячини алдаб, дарвозага зарба бера оладиган ҳужумчи йўқ»

Тўлаган Исоқов: «Ўзбекистонда 2-3 ҳимоячини алдаб, дарвозага зарба бера оладиган ҳужумчи йўқ»

  01.02.2022 21:39
  0
  283
Тўлаган Исоқов: «Ўзбекистонда 2-3 ҳимоячини алдаб, дарвозага зарба бера оладиган ҳужумчи йўқ»

Бугун, 1 феврал ЎФА биносида ассоциация раҳбарияти ва Жисмоний тарбий ва спорт университети вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон футболини ривожлантиришда футбол мутахассисларининг илмий, ўқув-услубий, педагогик ва амалий билимларини ривожлантириш бўйича икки тараф ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

Йиғилишда сўз олган ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов бугунги ўзбек футболидаги бир қатор камчиликлар ҳақида гапириб ўтди. 

«Мени ҳайрон қолдирадиган жиҳат шуки, ҳозир Ўзбекистонда 2-3та ҳимоячини алдаб ўтиб, ўзига вазият яратиб оладиган ва зарба бера оладиган соф ҳужумчилар йўқ. 

Элдор Шомуродов? Унда ҳам бундай сифатларни кўрмайман. Ёшлар жамоалари машғулотлари, ўйинларини кузатамиз — улар пас билан кўп ўйнашяпти. Бу яхши, лекин масъулиятни ўзига олиб, жарима майдонига ёриб кирувчи футболчилар ҳам керак. Мана шу хислатга эга бўлган футболчини футболимизда кўрмаяпман. 

Яна бир оғриқли масала: ҳозирги мураббийларимиз анчайин дангаса бўлиб бормоқда. Ёш мураббийлар журнал юритмайди. Профессионал сифатида айтаман, мен ҳам мураббий бўлганман — биз доимий равишда журнал юритардик. Футболчиларнинг машғулот тартиби, тикланиш жараёни қандай кетмоқда, ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботларни юритардик. Шу тарзда, машғулотлар маълум бир тартибга келиши мумкин бўлади», — дея ўзбек футболи афсоналаридан бири Тўлаган Исоқов сўзларини келтирган Tribuna.uz мухбири. 

Учрашув якунида Жисмоний тарбий ва спорт университети вакиллари ҳамда ЎФА ўртасида ўзаро футбол мутахассисларининг малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.


Манба: ufa.uz, tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz