Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: Саратон устидан ғалаба шарафига!

Футбол атрофида: Саратон устидан ғалаба шарафига!

  03.02.2022 05:15
  0
  200
Футбол атрофида: Саратон устидан ғалаба шарафига!

«Аякс» клуби Нидерландия кубогида учинчи дивизион иштирокчиси - камтарин «Эксельсиор»ни сира аягани йўқ. Ҳар ҳолда, 9:0 ҳисоби амстердамликлар раҳм-шафқатни бир четга суриб қўйишганидан далолат. Ўйин ўта йирик ҳисобдан ташқари, яна бир гўзал воқеа билан эсда қоладиган бўлди. Лоақал 20 ёшли Девин Планк учун.

«Эксельсиор» мураббийлар штаби ўйиннинг 89-дақиқасида 20 ёшли ҳужумчи Девин Планкни захирада майдонга туширди. Шунда ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол махсус йўлакча ҳосил қилиб, йигитчани муносиб тарзда қарши олишди. Хўш, бундай илиқ қабулнинг боиси нима? Гап шундаки, Планк саратонга қарши кечган 9 ойлик тинимсиз курашдан сўнг яқинда хасталикни енгиб ўтди. Муҳими, «Аякс» футболчилари ўйиндан кейин ҳам Девинга яқинлашиб, уни қизғин қўллаб-қувватлашди. «Юз берган воқеани ақлга сиғдиришим қийин. Тўғриси, ҳозир миямда қандайдир чалкашликлар бор - нималар бўлганини англолмаяпман. Жуда хурсандман, албатта», - дея кўз ёшларини тиёлмади Девин.

Ҳа, Планк катта футболга қайтди ва энди тўхташ ҳақида ўйламаяпти. 2021 йил унинг учун ҳақиқий синов вақтига айланган эди. Аниқроқ айтсак, ўтган йилнинг март ойи бошида Девин ўйиндан сўнг бирданига ўзини нохуш сезди. Тўғри, йигитча бунга алоҳида эътибор бергани йўқ. Лекин вақт ўтиши билан оёғининг пастки қисмида оғриқ кучайиб борди. Планк аввалига оёғи сингани ҳақида ўйлади ва рент­генга тушди. Бироқ шифокорлар синиш аломатини топмадилар. Бунинг ўрнига хавфли ўсимта кўринди. «Чуқур «шок»да эдим,- дея эслайди футболчи ўша кунни. - Яхшики, оилам мени бунданда кўпроқ ҳайратда қолдирди. Қисқаси, барчамиз биргалашиб, хасталик олдида таслим бўлмасликка қарор қилдик. Ўша вақтдаёқ яна майдонга тушишни ягона орзу сифатида белгилаб олгандим».

Йигитча дарҳол даволаш курсларини бошлади: химиотерапия муолажалари Планк анча куч йўқотди. «Эк-cельсиор» клуби бу вақтда футболчини ёлғизлатиб қўймади, уни моддий томондан қўллаб турди. Даволаниш режа асосида давом этди ва декабрь ойида 20 ёшга тўлган Девин тез орада ҳаваскорлар лигасида ўйнай бошлади. Жорий йилга келиб, «Экcельсиор» мураббийлари Планк тўлиқ тайёр эканлигини тушунишди ва «Аякс»га қарши ўйинда хасталикни енг­ган бардошли йигитга бир неча дақиқа имконият беришди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz