Қайднома

Қидирув

Нигоҳ: ФИФАдан глобал ҳисобот

Нигоҳ: ФИФАдан глобал ҳисобот

  03.02.2022 07:27
  0
  220
Нигоҳ: ФИФАдан глобал ҳисобот

ФИФА 2021 йилда қайд этилган трансферлар бўйича тўлиқ ҳисоботини чоп этди. Барча конфедерациялар ва ассоциациялардаги профессионал ҳамда ҳаваскорлар футболида эркак ва аёл ўйинчиларнинг 54739 нафари янги шартномаларни расмийлаштирдилар. Келишувларнинг 19372таси профессионал футболчиларга (эркак ва аёллар), 35367таси ҳаваскорларга тегишли.

Эркаклар профессионал футболида трансфер йиғимлари миқдорининг камайтирилиши натижасида 18068та халқаро келишувлар амалга оширилди. Яъни, 2020 йилга нисбатан 5,1 фоизга ўсишга эришилди. Бошқачароқ айтганда, COVID-19 пандемиясидан аввалги 2019 йил даражаси қайд этилди. Қолаверса, ҳозирги 18068та трансфер янги рекорд ҳисобланади: 185та турли ассоциациялардаги 4544та клублар келишувга эришдилар. 2020 йилда бу кўрсаткич 4162га тенг бўлганди. Бундан ташқари, ҳисобот йилидаги трансфер иштирокчилари - 15617 нафар футболчи 179та турли миллат вакилларидир. Трансфер учун олинадиган йиғим эса қаторасига 2 йилдан бери, 2021 йилда 4,86 млрд. долларга қисқарди. Бу миқдор 2020 йилга нисбатан 13,6 фоизга оз, 2019 йилдагига нисбатан 33,8 фоизга кўп демакдир.

Аёллар профессионал футболи шиддатли ривожланишда давом этмоқда. Хал-қаро трансферларда иштирок этган клублари сони 2020 йилдаги 347тадан ҳисобот йилида 414тага кўтарилди. Яъни, 19,3 фоизга ошди. Бу ижобий кўрсаткич аёллар футболида профессионал ўйинчилар сафи йил сайин кенгайиб бораётганлигини тасдиқлайди. 2021 йилда 1304та халқаро трансферлар расмийлаштирилди. Бу аввалги йилга нисбатан 26,2 фоизга кўп. Таққослаш учун келтирадиган бўлсак, 2020 йилдаги ўсиш 23,3 фоизни ташкил этганди.

Эркаклар футболидан фарқли равишда, аёллар футболидаги трансфер харажатлари 72,8 фоизга кўтарилди. Яъни, 2020 йилдаги 1,2 млн. доллар ҳисобот йилида 2,1 млн.га етди.

2020 йилнинг июлидан бошлаб, ҳаваскорлар футболидаги келишувлар TMS тизимида рўйхатдан ўтказилмоқда. Бу шуни англатадики, энди келишувларни йил давомида амалга ошириш мумкин. 2021 йил натижалари шубҳасиз, ҳайратланарли: 201та ассоциация тасарруфидаги 17571та клуб 35367та трансферларни расмийлаштирдилар. Натижада 202 мамлакатдаги эркак ва аёл ҳаваскорлар янги жамоа-лардан жой олдилар. Бу борада Германия харид (5122) борасида ҳам, сотиш (2651) борасида ҳам яққол етакчилик қилмоқда.

2021 йил трансферлари хусусидаги глобал ҳисобот футболчиларнинг миллати, ёши, конфедерациялар ва ассоциациялараро ҳаракатларига оид маълумотларни ўзига жо қилган. Профессионал футболчилар бўлимида шунингдек, энг яхши трансферлар рўйхати ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, меҳнат шартномаларининг қўшимча таҳлили, конфедерациялар, ассоциациялар ва клубларнинг энг яхши ўйинчилари рўйхати ҳам тақдим этилган. Шунингдек, ҳисоботда ҳар қайси ассоциацияда амалга оширилган трансферларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz