Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ 2021 йилда қанча даромад қилдию, қанча "буромад"?

ЎзПФЛ 2021 йилда қанча даромад қилдию, қанча "буромад"?

  04.02.2022 14:34
  0
  265
ЎзПФЛ 2021 йилда қанча даромад қилдию, қанча

Сизга яхши маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) 2008-йил 2-июл куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Ташкилот фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, футболклубларинингспорт ҳамда ташкилий-бошқарув фаолиятини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

2020- йилнинг май ойидаЎФAпрезиденти тақдимига биноан ташкилот раҳбариятида ўзгариш юз берди. Шундан сўнг  унинг фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, мусобақалар ўтказилишини такомиллаштириш, ҳамкорлар ва ҳомийлар билан ишлаш тизимини яхшилаш каби масалалар асосий планга чиқирилди.

Бунингсамараси ўлароқ 2021-йилга келиб мусобақа иштирокчилари учун қатнашчилик (аъзолик)  бадаллари миқдори тарихда илк бор 40-50 фоизгача камайтирилди. Қўшимчасига, аёллар ва футзал жамоалари биринчи  марта бадал тўлашдан тўлиқ озод қилинди.

ЎзПФЛ дастлаб ташкил этилган йилларда ўз ҳаражатларини тўлиқ клублардан олинадиган бадал пуллари ҳисобига қоплаб келган. Бугунга келиб ташкилот ўз ҳаражатларининг қарийб 55 фоизини ўзи ишлаб топади.  Жумладан, 2021-йилги мавсумда ЎзПФЛ Cоcа-Cоlа, APEX Insurance  ва бошқа компаниялари билан ҳамкорлик орқали 9 млрд. 280 млн. сўм ишлаб топди.

Бугунга келиб Суперлига ҳамда Пролига мусобақаси спортга ихтисослашган икки телеканал: “Спорт” ҳамда “УзРепорт” орқали телетрансляция қилинади. Шунингдек, бу мусобақалар қаторида аёллар чемпионати, 1-лига каби мусобақалар Eleven Sports орқали онлайн трансляция қилиниши натижасида ЎзПФЛ 2021-йилнинг ўзида қарийб  36 минг евро ишлаб топган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ташкилот қатъий принциплари орқали профессионал футбол клублари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқди ҳамда Осиё футбол конфедерациясининг лицензиялаш талабларини бажариш бўйича 2021-йилда Япония ҳамда Ж.Кореядан кейин қитъамизнинг 3-рақамли мамлакатига айланди. Тарихда илк бор Пролига клублари ҳам лицензиялашжараёнига жалб қилинди.  Шунингдек, Ўзбекистоннинг икки аёллар клуби ҳам ОФК лицензиясини қўлга киритди. Шу кунгача асосан 4-5 клуб халқаро лицензияни қўлга киритган бўлса, 2021-йилда мазкур кўрсаткич 12 тагача "ўсди". 2022-йилда ЎзПФЛ ушбу рақамни 16 тага олиб чиқиш устида иш олиб боряпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 4-мартдагиПФ–6181-сон “2021–2025-йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармонининг 5-бандига асосан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) фаолиятининг очиқлиги индекси жорий қилиниши, унгакўра ҳар йил якунлари бўйича ННТ лари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгиланган.

            Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Aдлиявазирлиги ва Ўзбекистон ННТ миллий яссоциацияси томонидан ишлаб чиқилган Нодавлат  нотижорат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлик стандарти асосида тақдим этилган маълумотларга кўра баҳолаш ишлари амалгаоширилди. Унга кўра, 2021-йил бўйича “Энг шаффоф ННТ Топ-20” рўйхатига ЎзЗПФЛ ҳам киритилди.

Қайд этишкерак, “2021-йилгимавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 7.7-бандида ЎзПФЛ ўз аъзоларига харажатлар юзасидан молиявий ҳисобот тақдим этиши белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4-февраль куни 2021-йилда амалга оширилган ишлар, келиб тушган маблағлар ва фаолият билан боғлиқ ҳаражатлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш учун матбуот анжумани ўтказди.

ЎзПФЛ бундан кейин ҳам ўз фаолиятиочиқлигива шаффофлигини таъминлаш бўйича ишларни давом эттиради.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz