Аввалги ҳафта футболдаги энг кулгили лаҳзалардан бири КОНКАКАФ миқёсидаги ЖЧ-2022 саралаш босқичида кузатилди. Панама ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин. Иккинчи бўлим ўрталари. Ҳисоб - 0:0. Шу паллада панамаликлар ўз дарвозалари олдида юзага келган стандарт вазиятни бартараф этиш асносида чиройли қарши ҳужумга ўтишди. Бироқ самарасиз...
Том маънода айтсак, битта чиройли узатма Коста-Рика термасининг деярли барча майдон ўйинчиларини вазиятдан узиб қўйди. Аниқроқ айтсак, бир ҳимоячидан ташқари, ҳамма «иш»сиз қолди. Вазият ичида қолган шу ягона футболчига ҳам Панама термасининг нақ 5 нафар вакили қарши чиқди! Ажойиб имконият! Бироқ панамаликлардан бири негадир бирдан югуришдан тўхтади. Кўринишидан, у 4 нафар жамоадоши ишни бемалол дўндириб қўйишини ўйлади, чоғи. Аммо бир зумда Коста-Рика термасининг яна футболчиси ортга қайтишга улгурди ва ҳужум билан ҳимоя ўртасидаги нисбат 4га 2 кўринишига келди.
Қарангки, панамаликлар шундай такрорланмас ҳужумни бесамар якунлашди - тўпни майдон марказида қабул қилган футболчи уни чамаси 30 метрга «судраб» борди ва шеригига узатди. Коста-Рика термаси жарима майдонидаги ўша ягона ҳимоячи эса тўпни олиб қўйди. Бундан жаҳли чиққан панамалик футболчи уни ушлаб олди. Шу тариқа ҳужум хотима топди. Якунда Панама термаси 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Тўғри, жамоа турнир жадвалининг 4-қаторида қолди, аммо бу турга қадар очко бўйича тенг бораётган Мексика термаси олдинга ўтиб кетди. Асосий масала шуки, КОНКАКАФ саралаш гуруҳида дастлабки 3та поғона эгаси тўғридан-тўғри йўлланма олса, тўртинчи жамоа қитъалараро «плей-офф» баҳсида иштирок этади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20