Қайднома

Қидирув

Футбол атрофида: «Бурж Халифа»га Жоржина сиймоси!

Футбол атрофида: «Бурж Халифа»га Жоржина сиймоси!

  05.02.2022 04:40
  0
  218
Футбол атрофида: «Бурж Халифа»га Жоржина сиймоси!

Криштиану Роналду маҳбубаси Жоржина Родригеснинг туғилган куни шарафига дунёдаги энг баланд бино - «Бурж Халифа» (Дубай)ни ижара асосида олди. Дам олиш эмас, осмонўпар иншоотга хоним суратини илиш учун. Гап нақ 800 метрлик улкан портрет ҳақида кетмоқда. Ҳа, Кришдан ўзига хос юриш, ноёб инструкция...

Жоржина хоним 27 январь куни 28 ёшга тўлди. Роналду ва Жоржина бу санани Дубайда нишонлашди, албатта, фарзандлари билан бирга. Футбол юлдузи БААда ҳамхонасини чинакамига ҳайратга солгани ҳам тайин. Хуллас, оқшом пайти «Бурж Халифа» минорасида Жоржина хоним сиймоси пайдо бўлди (аниқроғи, унинг иштирокидаги ролик кўрсатилди). «Бурж Халифа» - дунёдаги энг осмонўпар бино. Унинг баландлиги 828 метрга тенг (иккинчи «новча» иншоот - Шанхай минораси бундан нақ 196 метр пастдир).

Netflix билан ҳамкорликда ишланган видеоролик табриклар билан бойитилган. Умуман, Жоржинанинг туғилган куни Netflix тайёрлаган сериал ҳам экранлар юзини кўрди. Унда Роналду ва Жоржига ўзаро муносабатлари ҳақида гапиришган: 

*** Жоржина: - Биз ёзда танишгандик, пайшанба куни. Ўшанда «Гуччи» дўконида ишлардим. Аслида соат 17:00да уйга қайтишим керак эди, лекин ҳамкасбим илтимосига биноан, бир мижозга ёрдам бериш учун 30 дақиқага қолдим. Кейин дўкондан чиқишда бир йигитга дуч келдим. Бўйи икки метр­дан пастроқ, жуда чиройли. У ўғли ва дўстлари билан келди. Юрагим қандайдир бошқача ура бошлади. Тўғриси, бундан роса уялгандим.

*** Жоржина: - Муносабатларимиз тезда ривожлангани йўқ. Чамаси 2 ой ёзишиб юрдик.

*** Жоржина: - У мени ишдан оларди. Соат 22:00да тугатардим, баъзан «Бугатти», гоҳида бошқасида келарди. Ҳамкасбларим ҳайрон. Ахир ишга автобусда келиб, «Бугатти»да қайтардим...

*** Криштиану Роналду: - Бошида Жоржинага нисбатан шунчалик кучли ҳис-туйғу пайдо бўлиши ва уни севиб қолишимни ўйламагандим. Аммо маълум вақт ўтгач, бу қиз мен учун яралганини ҳис қилдим.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz