Қайднома

Қидирув

Мэйсон можаролар марказида

Мэйсон можаролар марказида

  07.02.2022 06:36
  0
  214
Мэйсон можаролар марказида

«Манчестер Юнайтед»нинг ёш иқтидори Мэйсон Гринвуд катта муаммоларга йўлиқди. Манчестер полицияси уни номусга тегиш ва тан жароҳати етказиш айби билан ҳибсга олди.

Гап шундаки, футболчининг севгилиси Гарриет Робсон уни жисмоний тазйиқ ўтказиш ва жинсий зўравонлик ишлатганликда айблади. Қиз «Инстаграм»даги саҳифасида танасидаги жароҳатлар акс этган фото ва видеоларни, шунингдек, Гринвуд уни ҳақоратлаб, камситгани ёзилган аудиоёзувларни жойлади. Аммо орадан бир неча соатлар ўтиб, жойлаган барча далилларни ўчириб юборди. Ушбу жуфтлик 2019 йилдан буён учрашишади. Робсон 19 ёшда, модель бўлиб ишлайди.

«Манчестер Юнайтед»дагилар даҳшатли воқеага муносабат билдириб улгуришди: «Ижтимоий тармоқларда тарқалган айбловлар ва суратлардан хабардормиз. Фактлар тасдиқланмагунча изоҳ беришни истамаймиз. «МЮ» ҳар қандай зўравонликка қарши».

Умуман, Гринвуд аввал ҳам шу каби можароларга ўралашиб қолганди. 2020 йилнинг сентябрида мамлакатда қатъий карантин тартиби белгиланганига қарамай, Мэйсон «Манчестер Сити»даги дўсти Фил Фоден билан бирга уйига қизларни чақириб, байрам кечаси уюштирганди. Айнан шу воқеа сабаб ҳар икки футболчи Англия термасидан ҳайдалишганди.

Эътиборлиси, Робсон билан бўлган воқеадан сўнг Мэйсон Гринвудга ҳомийлик қилган Nike компанияси футболчи билан ҳамкорликни тўхтатди. «Биз безовта қилувчи айбловлардан чуқур хавотирдамиз ва вазиятни кузатишда давом этамиз», - дейилади Nike баёнотида. Қолаверса, «МЮ» клуб дўконидан Гринвуднинг фамилияси туширилган барча маҳсулотларни олиб ташлади. Британия ОАВ «МЮ» футболчининг шартномаси ҳақида жиддий бош қотираётгани ҳақида хабар тарқатмоқда. Терговдан кейин у қамоқдан озод қилинган тақдирда ҳам клуб ихтиёрига номаълум муддат кела олмайди.  Шунингдек, «МЮ»нинг бир қанча футболчилари воқеадан сўнг «Инста-грам»да Мэйсон Гринвудни кузатишни тўхтатишди. Обунани бекор қилганлар орасида Криштиану Роналду, Поль Погба ва Давид де Хеа каби юлдузлар ҳам бор.

Бундан ташқари, можароларга ўч форвард FIFA 22 ўйинида «Манчестер Юнайтед» таркибидан чиқариб юборилди.

Маълумот учун, Гринвуд «МЮ» тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум жамоаси сафида 24та ўйин ўтказиб, 6 гол ва 2та самарали узатма муаллифига айланганди.

У.УМАРОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz