Қатарда фаолият юритаётган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги каналида бу сафар ЎФФ Ижроий қўмитасининг илк йиғилишига 30 йил тўлгани муносабати билан тарихдан қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Демак, футболимизнинг янги тарихи бўйлаб сайрга марҳамат.
***
- Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроий қўмитасининг йиғилишига 30 йил бўлди. Унда 2та муҳим қарор қабул қилинганди:
1. Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини тузиш тўғрисида;
2. Ўзбекистон миллий чемпионатини ташкил этиш тўғрисида.
Мамлакат эндигина мустақилликка эришганди. Моҳиятан олганда, ўша пайт ҳамма ҳам бу Ўзбекистон футболи учун нимани англатишини унча тушунмаган. Ўша даврнинг 3та етакчи клуби - «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Навбаҳор» МДҲ чемпионатида қатнашишга ҳозирлик кўраётганди. Шу боис ҳам, Ижроий қўмитанинг 1992 йил 31 январдаги қарорида Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида уларнинг ўринбосарлар жамоаси ўйнаши кўрсатилган. Ҳар уч жамоа аввалги мавсумда ўйнаган таркибини деярли сақлаб қолганди. «Пахтакор» эса сезиларли даражада кучайди. Хусусан, Александр Тарханов бош мураббий лавозимига тайинланди. Мисол учун, кейинроқ машҳурликка эришган Юрий Ковтун ва Вели Қосумов таклиф этилган. Яна чемпионат ўйинларига чартер рейс билан қатнаш учун «ТУ-134» самолёти сотиб олиш борасида жиддий гаплар урчиди. Умуман, жамоа олдига еврокубокларга чиқиш вазифаси қўйилганди.
Бироқ Ижроий қўмита йиғилишининг эртасигаёқ ҳаммаси барбод бўлди. Чунончи, Москва клублари 1 февраль куни меморандумни эълон қилишдики, у ҳали туғилмаган МДҲ чемпионатини дафн этди. Бу собиқ иттифоқ республикаларининг барча клублари учун якуннинг бошланиши эди. «Пахтакор»дан нафақат таклиф этилганлар, балки Россия клубларидан чорлов олган ўз тарбияланувчилари - Геннадий Денисов, Миржалол Қосимов, Андрей Пятницкий, Игорь Шквирин ҳам кетишди. Табиийки, шундан сўнг янги йўлга қўйилган Ўзбекистон чемпионати Олий лигасига фақат асосий таркиб жамоалари киритилди. Хуллас, элитанинг илк мавсумига 18та клуб тайёргарлик кўра бошлади. Бироқ мавсум бошланиши арафасида Навоийнинг «Зарафшон» жамоаси Олий лигада иштирок этишдан бош тортиб, Биринчи лигага қўшилди. Шу тариқа элитанинг илк мавсумида 17та жамоа қатнашди.
Ўзбекистон терма жамоаларига келсак, Ижроий қўмитанинг ўша йиғилишида мураббийлар номи тасдиқланди. Яъни миллий жамоага Рустам Акрамов ва Виталий Суюнов, олимпия термасига Тўлаган Исоқов ва Виктор Тихонов номзоди танланди. Ўшанда номзод футболчиларнинг биринчи рўйхати ҳам тузилган эди. Фақат олимпия терма жамоаси рўйхатида тушунарсиз чигаллик кузатилган. Яъни рўйхатга жамоа ташкил этилган вақт 23 ёшда бўлган футболчилар киритилган. Ваҳоланки, олимпиячилар учун биринчи расмий турнир бўлиши эҳтимоли бор Атланта Олимпиадаси йили инобатга олиниши керак эди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20