Қайднома

Қидирув

Айрим футболчилар ҳаттоки, ойнада ўзларини танимайдиган ҳолатга келиб қолишганди...

Айрим футболчилар ҳаттоки, ойнада ўзларини танимайдиган ҳолатга келиб қолишганди...

  13.02.2022 03:30
  0
  465
Айрим футболчилар ҳаттоки, ойнада ўзларини танимайдиган ҳолатга келиб қолишганди...

Қоғозда қолиб кетган МДҲ чемпионати ҳақида қисқа маълумот. Янги турнирда 20та клубнинг иштирок этиши режалаштирилганди. Шунинг баробарида собиқ иттифоқ чемпионатидан 1990 йилиёқ чиқиб кетган Литва ва Грузия клубларидан ташқари, Украина, Арманистон, Латвия, Эстония, Туркманистон ва Молдова вакиллари ҳам МДҲ биринчилигида қатнашишдан бош тортгандилар.
Аммо иштирокчилар рўйхатида Абхазия вакили сифатида «Динамо» (Сухуми), Приднестровьядан «Тилигул» (Тирасполь) каби жамоалар бор эди. Россиядан эса ўша даврнинг барча энг яхши клублари чемпионатга киритилганди - ЦСКА, «Спартак» (Москва), «Спартак» (Владикавказ), «Динамо», «Торпедо» ва «Локомотив». Марказий Осиёдан «Пахтакор», «Помир», «Нефтчи», «Навбаҳор», «Қайрат» ва «Алга» жамоалари ўйнаши керак эди. Тақвимга кўра, 3 март кунига қўйилган 1-турда «Пахтакор»нинг сафарда «Қайрат»га қарши ўйнаши, «Нефтчи» ва «Навбаҳор» эса ўз майдонидаги ўйинлар билан стартга чиқиши белгиланганди. Юқорида айтилганидек, 1992 йилнинг 1 февраль куни Москванинг 5та клуби МДҲ биринчилигини бекор қилиш ва Россия чемпионатини ўтказиш талаби юзасидан меморандум чиқаргач, барчаси барбод бўлди.

3 февраль кунига келиб, аллақачон фаолия­тини якунлаган собиқ иттифоқ ФФ собиқ президенти, аммо янги ташкил этилган МДҲ футбол федерациялари ассоциацияси раҳбари Вячеслав Колосков исёнчилар билан шошилинч равишда йиғилиш ўтказади ва катта эҳтимолки, уларнинг қўллаб-қувватлашларига умид боғлайди. 8 февраль куни Россия футбол иттифоқининг таъсис конференцияси бўлиб ўтади. Бир ҳафтача олдин МДҲ чемпио­натидан маҳрум қилинган Колосков эса аллақачон мавжуд Бутунроссия футбол ассоциацияси ва унинг президенти Анзор Кавазашвилидан ҳокимиятни олиб, янги ташкилот раҳбарига айланади.

Москва клублари меморандуми эълон қилинган пайт Марказий Осиёнинг барча етакчи клублари Душанбеда ташкиллаштирилган Долтабоев турнирида қатнашаётган эди. Москвадан келган хабар кўпчиликни, айниқса, ёши катта футболчиларни «шок» ҳолатига туширади. Масалан, айтишларича, «Пахтакор» футболчилари ўша оқшом аламни ювиш учун Душанбедаги ресторанлардан бирига боришган. Кечки тамадди оддий таомланиш чегарасидан чиқиш ҳолатига келганида, бошқа жамоалар мураббийлари «Пахтакор»даги ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, шогирдларини меҳмонхонага олиб кетишни тавсия этишган. Аммо «Пахтакор» мураббийлари фахрийлар тинчини бузишни исташмаган. Бундан қаҳрамонликка ботина оладиган ягона шахс Алекс Тарханов эди. Бироқ у айнан ўша куни Душанбеда бўлмаган. Кейинги куни эрталабга «Пахтакор»нинг навбатдаги ўйини белгиланган эди. Айрим футболчилар ҳаттоки, ойнада ўзларини танимайдиган ҳолатга келиб қолишганди. Бироқ бу «Пахтакор»нинг ўйинда ғалаба қозонишига халақит беролмаган. Тарханов Душанбега қайтгач, ўша кечки тамадди учун жазо тариқасида қатъий кун тартибини жорий этган. Бу эса бошқа учрашувдаги мағлубият билан якунланган. Умуман, Долтабаев турнири якунда «Пахтакор» тарихи учун собиқ иттифоқ давридаги охиргиси бўлиб қолди.

30 ЙИЛЛИКНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ

Алишер Никимбаев Ўзбекистон футболи янги тарихининг 30 йиллиги муносабати билан ўз канали обуначилари иштирокида қизиқарли сўров ўтказди. Яъни шу орқали Ўзбекистон миллий жамоасининг ортда қолган даврдаги энг яхши футболчилари (ҳар бир амплуа бўйича) ва бош мураббийини аниқлади. Мана, Никимбаев ҳавола қилган сўров натижалари:

Энг яхши дарвозабон - Игнатий Нестеров

Энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси - Бахтиёр Ашурматов

Энг яхши марказий ҳимоячи - Андрей Фёдоров

Энг яхши марказий ҳимоячи - Анзур Исмои­лов

Энг яхши чап қанот ҳимоячиси - Николай Ширшов

Энг яхши ўнг қанот ярим ҳимоячиси - Виктор Карпенко

Энг яхши марказий ярим ҳимоячи - Одил Аҳмедов

Энг яхши марказий ярим ҳимоячи - Миржалол Қосимов

Энг яхши чап қанот ҳимоячиси - Жалолиддин Машарипов

Энг яхши ҳужумчи - Максим Шацких

Энг яхши ҳужумчи - Александр Гейнрих

Энг яхши бош мураббий - Миржалол Қосимов

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz