Қайднома

Қидирув

Мавсумлар оралиғи: Яна "Пахтакор"дан бошлаб "Динамо" билан тугатамиз...

Мавсумлар оралиғи: Яна "Пахтакор"дан бошлаб "Динамо" билан тугатамиз...

  16.02.2022 12:00
  0
  570
Мавсумлар оралиғи: Яна

Туркияда «Пахтакор» машғулотларига қўшилган болгариялик 30 ёшли ҳимоячи Камен Хаджиев клуб билан «1+1» шаклида шартнома тузди. Фаолияти давомида Болгария («Родопа», «Пирин», «Минёр», «Локомотив», «Берое»), Германия («Олбендург»), Нидерландия («Фортуна») ва Венг­рия («Пушкаш Академия») клубларида ўйнаган футболчи «шерлар» сафини эркин агент мақомида тўлдирди.
Клуб футболида жами 258та ўйинда 11та гол урган Хаджиев 2019 йили Болгария миллий жамоасига ҳам жалб этилган. Шунингдек, Душанбенинг «Истиқлол» клубилан таклиф этилган украиналик ҳимоячи Алексей Ларин ҳам 1 йиллик шартнома остига имзо чекди. 28 ёшли футболчи «Истиқлол»дан ташқари, Украинада «Днепр» ва «Арсенал», Болгарияда эса «Дунав» шарафини ҳимоя қилган. Ларин охирги мавсум «Истиқлол»нинг жами 38та ўйинида 2та гол урди. У ҳам «Пахтакор» сафига эркин агент сифатида қўшилди. Ўз навбатида, Аброр Исмоиловнинг «Нефтчи»да 1 йиллик ижара муддатини ўташи аниқ бўлди. Тўғри, «Пахтакор» ёзда ярим ҳимоячини ортга қайтариш ҳуқуқига эга.

«Шерлар» 10 февраль куни Белекда Россиянинг «Уфа» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди. Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Уфа» сафидаги ҳамюртимиз Остон Ўрунов ўйинда қатнашмаганини ҳам айтиш ўринли.

«Пахтакор»  - «Уфа» - 1:1 (1:1)

Голлар: Сардор Рашидов (28) - Ботака (2).

«Пахтакор»: Санжар Қувватов (Элдор Суюнов, 46), Ҳожиакбар Алижонов (Аббос Эргашбоев, 78), Камен Хаджиев, Шерзод Аъзамов (Алексей Ларин, 62), Фаррух Сайфиев (Жасур Ёқубов, 90), Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев (Сардор Собирхўжаев, 61), Драган Черан (Аббос Файзуллаев, 83), Сардор Рашидов (Азиз Турғунбоев, 62), Диёр Холматов (Ҳожимат Эркинов, 46), Оливер Шаркич (Шерзод Темиров, 46). 

Четлатиш: Фаррух Сайфиев.

«Пахтакор» режага мувофиқ, бугун (15 февраль) Тбилиси «Динамо»си билан куч синашиши керак.

 

«СЎҒДИЁНА»: спарринг раҚиб - «ДНЕПР»

Жиззах клуби Туркия сафаридан олдин Про лига вакили «Турон» билан назорат учрашуви ташкил этиб, захирадан майдонга тушган Азиз Пирмуҳаммедов томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонди - 1:0.

«Сўғдиёна» - «Турон» - 1:0

Гол: Азиз Пирмуҳаммедов.

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Артём Филипосян, Лука Чермель, Элёр Орифов, Искандар Шайқулов, Юрий Обсивач, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасур Ҳасанов, Дониёр Абдуманнопов, Шоҳруз Норхонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ширинбой Абдуллаев, Марат Бикмаев, Азиз Пирмуҳаммедов, Шаҳбоз Жўрабеков, Хислат Халилов

Анталия йиғинидан ўрин олган дастлабки назорат ўйинида эса «Днепр» билан муроса кўчаси танланди - 1:1. «Сўғдиёна» голига Шоҳруз Норхонов (пенальти) муаллифлик қилди. Қайд этиш керак, «Днепр» айни пайт Украина Премьер-лигаси турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

«Днепр» (Украина) - «Сўғдиёна» - 1:1 (0:1)

Голлар: Гуаль (47) - Шоҳруз Норхонов (26-пен.).

«Сўғдиёна»: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Аюбхон Нўъмонов, Юрий Обсивач, Лука Чермель, Марко Колакович, Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шоҳруз Норхонов, Искандар Шайқулов, Шаҳбоз Жўрабеков.

Захирадан майдонга тушганлар: Дониёр Абдуманнопов, Элёр Орифов, Бобур Фарҳодов, Баҳодир Насимов, Хислат Халилов, Марат Бикмаев, Беҳруз Шодмонов, Абдужалил Маназаров, Артём Филипосян.

Улуғбек Бақоев бошқарувидаги жамоа нав­батдаги ўйинни эртага (16 февраль) ўтказади.

 

АГМК: ГАЛИУЛИНДАН ГОЛ...

Миржалол Қосимов бошқарувидаги клуб Туркия йиғини режасига киритилган навбатдаги назорат ўйинида «Нефтехимик» (Россия)ка имкониятни бой берди - 3:4. Учрашувда ҳисобни рақиб жамоа сафидаги ҳамюртимиз Вагиз Галиулин очганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

АГМК - «Нефтехимик» (Россия) - 3:4 (0:2)

Голлар: Андрей Мишенко (53), Нодир Абдураззоқов (77), Шоҳруҳ Гадоев (84-пен.) - Вагиз Галиулин (5-пен.), Дворецков (24), Баранов (56), Хубаев (57). 

АГМК: Ботирали Эргашев (Жамолиддин Ҳикматов, 46), Дилшод Аҳмадалиев (Сардор Абдунабиев, 65), Андрей Мишенко, Анзур Исмоилов, (Сардор Раҳмонов, 10), Акрам Комилов, Сиёваш Ҳақназари (Шоҳруҳ Гадоев, 46), Миржамол Қосимов (Нодир Абдураззоқов, 73), Алишер Жалилов (Мирғиёс Сулаймонов, 65), Санжар Турсунов (Абдулла Абдуллаев, 65), Мартин Боаке (Мурод Эрматов, 65), Хуршид Ғиёсов (Мурод Тошматов, 65).

АГМКнинг навбатдаги ўйини 15 февраль (бугун) кунига белгиланган. Унда олмалиқликларга Латвия вакили «Ауда» рақиб бўлади. АГМК аслида «Сиони» (Грузия)га қарши ўйнаши керак эди, бироқ бу клубнинг Анталия йиғинини бекор қилгани ойдинлашгач, тезда латвияликлар билан келишувга эришилди. Хориж йиғинидан ўрин олган кейинги икки ўйин «Инжия» (Сербия) ва «Атирау» (Қозоғистон) билан тегишлича 17 ҳамда 19-саналарга режалаштирилган.

 

«НАСАФ»: БИР ҒАЛАБА, БИРМАҒЛУБИЯТ

Қаршиликлар Туркия йиғини доирасида Босниянинг «Сараево» клубига қарши майдонга тушиб, автогол эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

«Сараево» (Босния) — «Насаф» - 0:1 (0:1)

Гол: Дуповак (14-авт.).

«Насаф»: Умид Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Иван Соловьёв, Шароф Муҳиддинов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ғолиб Ғайбуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Алибек Давронов, Мурод Раҳматов, Азиз Холмуродов.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари шунингдек, Украина чемпионати вакили «Рух» билан ҳам куч синашишди. Фақат бунисида натижа салбий кўриниш олди - 0:2.

«Рух» (Украина) - «Насаф» - 2:0 (1:0)

Голлар: Сапуга (30), Климчук (82).

«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Алибек Давронов, Азиз Холмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Мурод Раҳматов, Аслиддин Турсунпўлатов, Баҳром Абдураҳимов, Суҳроб Нуруллоев, Сардор Саъдуллаев, Зафармурод Абдураҳматов, Шаҳзод Акрамов.

Захира: Умид Эргашев, Азамат Сойибов, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Иван Соловьёв, Шароф Муҳиддинов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.

 

«БУНЁДКОР»: ҲУЖУМНИ КУЧАЙТИРИШ МАСАЛАСИ 

5 февралдан Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган «Бунёдкор» 11-санада Қозоғистоннинг «Мақта-арал» клуби билан куч синашиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Жамоа голига Умид Султонов муаллифлик қилди.

«Бунёдкор» — «Мақтаарал»

(Қозоғистон) - 1:2 (0:1)

Голлар: Умид Султонов (51) - Илёс Амирсаидов (15), Алекс Бруно (43).

«Бунёдкор»: Зафар Сафоев, Фарҳод Мираҳматов, Авазбек Ўлмасалиев, Даврон Эргашев, Расул Йўлдошев, Суҳроб Иззатов, Дилшод Жўраев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Билол Туплиев, Музаффар Олимжонов, Усмонали Исмоналиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Умид Султонов, Жаҳонгир Ўрозов, Сарвар Каримов, Одил Абдураҳмонов, Ғайрат Азизхўжаев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Сирожиддин Баҳриддинов, Сардор Хурсандов, Хуршид Убайдуллаев, Ҳусайн Эргашбоев.

Маълум бўлишича, «Бунёдкор» раҳбарияти ҳужум чизиғини тажрибали футболчилар билан кучайтирмоқчи. Айни пайт жамоа мутасаддилари ҳужумчи ва ярим ҳимоячи қидириш билан бандлар. Улар шу мақсадда Анталияда «Руда» (Черногория), «Енисей» (Россия), «Динамо» К. (Украина), «Широки-Бриег» (Босния) ва «Университатя» (Руминия) клублари ўйинларини кузатишди.

 

«НАВБАҲОР»: ҲАММАСИ ЯХШИ

Анталия йиғинини давом эттираётган Наманган клуби 12 февраль куни «Қайрат»ни Зоран Марушич томонидан 77-дақиқада урилган гол эвазига енгди. Шу куни Қозоғистон жамоаси сафида ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов ҳам майдонга тушди.

«Қайрат» (Қозоғистон) -

«Навбаҳор» - 0:1 (0:0)

Гол: Зоран Марушич (77).

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Боян Цигер, Игорь Голбан, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев, Йован Жокич, Азим Аҳмедов (Жамшид Болтабоев, 65), Нурилло Тўхтасинов (Асадбек Собиржонов, 46), Элгужа Григалашвили (Ислом Кенжабоев, 61), Жамшид Искандеров, Зоран Марушич.

Огоҳлантириш: Асадбек Собиржонов, 82, Н.).

«Навбаҳор» эртасига Арманистоннинг «Алашкерт» жамоасига қарши баҳс олиб бориб, яна 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу сафар ягона гол Андрей Сидоров томонидан урилди.

«Навбаҳор» - «Алашкерт»

(Арманистон) - 1:0

Гол: Андрей Сидоров.

«Навбаҳор»: Раҳим Давронов, Хуршид Мухторов, Бобур Мўйдинов, Аббос Ғуломов, Ҳожиакбар Юнусов, Сардор Теляков, Жамшид Болтабоев, Асадбек Собиржонов, Ислом Кенжабоев, Эҳсони Паншанбе, Иброҳим Ғанихонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Музаффар Мўминов, Андрей Сидоров.

«Навбаҳор» Туркия йиғини доирасидаги навбатдаги учрашувни 16 февраль куни «Химки» (Россия)га қарши ўтказади.

 

«ЛОКОМОТИВ»: КАМЕРУНЛИК ҲУЖУМЧИГА ИШОНЧ

Аввалги мавсум «Янгиер» шарафини ҳимоя қилган камерунлик ҳужумчи Жером Этаме Мпако расман «Локомотив» футболчисига айланди. Маълумот учун, Жером 1996 йилнинг 11 апрель куни Яунде шаҳрида туғилган. Жамоа маш­ғулотларига келсак, 12 февраль куни «Сурхон» билан ташкиллаштирилган назорат ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилди. «Локомотив» шифокори Аброр Пирриевнинг «Телеграм» каналида ёзишича, бу учрашувда 3та қизил ва 7та сариқ карточкадан ташқари, икки марта жамоавий даҳанаки жанг кузатилди, фақат гол урилмади. «Темирйўлчилар» бундан олдин «Янгиер» билан ҳам куч синашиб, 2:0 ҳисобида устун келишганди.

«Локомотив» - «Янгиер» - 2:0

Голлар: Диёр Туропов, Жером Этаме.

«Локомотив»: Рустам Нортожиев, Ислом Қобилов, Самуэль Опекс, Дилшод Комилов, Алишер Салимов, Кахи Махарадзе, Ғуломҳайдар Ғуломов, Диёр Туропов, Муҳаммад­анас Ҳасанов, Ислом Рашидхонов, Игорь Чикризов.

Захирадан тушганлар: Жалолиддин Жумабоев, Шерзод Файзиев, Жером Этаме, Отабек Туробов, Маъруф Жумаев, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Жавоҳир Абдуалимов, Жавоҳир Алижонов.

 

«ҚЎҚОН-1912»: СИДДИҚОВ БОШЛАБ ЮБОРДИ

«Қўқон-1912» раҳбарияти футболчилар билан шартнома расмийлаштириш ишларини давом эттирмоқда. Хусусан, жамоа етакчиларидан бири Ойбек Рустамов 2024 йилгача мўлжалланган янги келишув остига имзо чекди. Олдинроқ 2016 йилдан буён қўқонликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган 24 ёшли футболчининг АГМК билан оғзаки келишувга эришгани айтилганди. Ке­йинроқ унинг Эрон клубидан таклиф олгани ҳақида хабар чиқди. Амалда ҳимоячи янги мавсумни «Қўқон-1912»да бошлайдиган бўлди.

Тайёргарлик жараёнига тўхталсак, Бахтиёр Ашурматов жамоаси назорат ўйинида «Бухоро»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Эътиборли томони, Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ташкиллаштирилган баҳсда яқинда «Пахтакор»дан қайтган Жавоҳир Сиддиқов гол уришни бошлади.

«Қўқон-1912» - «Бухоро» - 2:1 (1:1)

Голлар: Жавоҳир Сиддиқов (39), Санъат Шихов (49) - Обид Жўрабоев (34-пен.).

«Қўқон-1912»: Музаффар Абдуллаев, Александр Мерзляков, Иван Йосович, Мурод Холмуҳаммедов, Авазхон Маматхўжаев, Санъат Шихов, Дилшод Раҳматуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Билолхон Тошмирзаев, Жавоҳир Сиддиқов, Мўмин Мелиев.

Захира: Ислом Абдуллаев, Нодир Ашурматов, Илҳом Ваҳобов, Сардор Етовқўзиев, Славко Лукич, Сардор Азимов, Абдуллоҳ Юнусов, Достон Орипов, Диёр Жалолиддинов, Анвар Ҳожимирзаев.

 

«ҚИЗИЛҚУМ»: ИККИ ЎЙИН, ҲИСОБЛАР САЛБИЙ

Анталия йиғини режасидан ўрин олган дастлабки назорат ўйинида «Қизилқум»га «Сараево» рақиблик қилди. Унда Никола Лазаревич шогирдлари ўтган мавсум Босния ва Герцеговина кубогини ютиш баробарида мамлакат вице-чемпионига айланган жамоадан қақшатқич мағлубият қабул қилиб олишди - 0:5.

«Қизилқум» - «Сараево» (Босния) - 0:5

«Қизилқум»: Жавоҳир Илёсов, Шуҳрат Муҳаммадиев (Темур Набиев), Олег Толмасов, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев (Илҳом Кенжаев), Олег Зотеев, Эркин Бойдуллаев, Александар Станиславлевич, Шерали Жўраев (Жасур Азимов), Санжар Шоаҳмедов, Темурхўжа Абдухолиқов (Азиз Усмонов).

Навоийликлар кейинги «ўртоқлик»да Махачқалъанинг «Динамо»сига ҳам бас келолмадилар. Россия чемпионати учинчи дивизиони иштирокчиси ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

«Қизилқум» - «Динамо» Мх.

(Россия) - 0:1

«Қизилқум» (бошланғич таркиб): Игнатий Нестеров, Олег Толмасов, Ислом Тўхтахўжаев, Бобир Йўлдошев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Эркин Бойдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Гонсало Ритакко, Темурхўжа Абдухолиқов, Александар Станиславлевич.

 

«СУРХОН»: ИСПАНИЯ ЛЕГИОНИ 

Яқинда «Сурхон» бош мураббийи лавозимига тайинланган Анхель Лопесга испаниялик яна икки мутахассис ассистентлик қилади. Жумладан, Мигель Альварес Санчесда Осиёда ишлаш тажрибаси катта. 1982 йили туғилган мутахассис «Ал-Наср», «Ал-Иттифоқ», «Шабаб Дубай», «Халеж», «Ал-Фотиҳ», «Ал-Фужайра» ва «Ал-Адалаҳ» каби араб клубларида ёрдамчи мураббий ролини бажарган. Дарвозабонлар мураббийи Мартин Руис эса 49 ёшда. У фаолияти давомида Испания, Хитой, Ҳиндистон ва Уммон чемпио­натларида ишлаган.

Футболчиларга келсак, «Бунёдкор» академияси майдонида Тожикистоннинг «Хўжанд» клубига қарши кечган назорат учрашувида «Сурхон» таркибида Испаниядан таклиф этилган 4 нафар легионер ҳаракатланди. Булар - Хавьер Хименес, Серхио Родригес, Луис Мигель ва Жонатан Ломас. Шунингдек, тожикистонлик Зоир Жўрабоев ҳам термизликлар сафида майдонга тушди. Якунда «Хўжанд» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Айтиш ўринли, яқинда Тожикистон клуби сафига қўшилган ҳамюртимиз Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев норасмий дебютини гол билан нишонлади.

«Сурхон» - «Хўжанд» (Тожикистон) - 1:2

Голлар: Жасур Холтўраев - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Далер Ёдгоров (пен.).

Фойдаланилмаган пенальти: Луис Мигель (23, С.).

«Сурхон»: Хавьер Хименес, Бобур Акбаров, Зоир Жўрабоев, Серхио Родригес, Тоҳир Шамсиддинов, Иқбол Маликжонов, Бахтиёр Қосимов, Нуриддин Ҳасанов, Абдул-азиз Юсупов, Луис Мигель, Жасур Холтўраев.

Захира: Азамат Аҳмедов, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Ислом Тошпўлатов, Жавоҳир Соҳибов, Камрон Саидазимов, Суҳроб Бердиев, Жонатан Ломас, Шарофиддин Шобиров.

«Сурхон»нинг «Локомотив»га қарши назорат учрашувида эса ҳисоб очилмади.

 

«МЕТАЛЛУРГ»: АЛАМЛИ СЎНГГИ ДАҚИҚАЛАР...

Бекобод клуби 9 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида «Заря» (Украина) билан куч синашиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Аслида «Металлург» ғалабага жуда яқин эди. Бироқ украиланиклар охирги 4 дақиқада 2та гол уриб, мағлубиятдан қочишди.

«Заря» (Украина) - «Металлург» - 2:2 (0:1)

Голлар: Даниил Алеференко (87), Абдулла Абдуллаев (90) - Дамир Темиров (2-пен.), Эргаш Исмоилов (83).

«Металлург»: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Аброр Тошқўзиев, Худойшукур Сатторов, Фарҳод Бекмуродов, Дамир Темиров, Фозил Мусаев, Шаҳзод Ғофурбеков, Иброҳим Иброҳимов, Саламат Қутибоев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев, Муҳаммад Исаев, Фаррух Иброҳимов, Ихтиёр Тошпўлатов, Эргаш Исмоилов, Одил Абдумажидов, Ҳакимхон Аламхонов, Жасур Ашуров, Шаҳзод Неъматжонов.

Луисма Эрнандес бошқарувидаги жамоа якшанба куни «Алашкерт» (Арманистон) билан куч синашиб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Айтиш ўринли, шу куни «Металлург» дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов 3-4та вазиятда жамоаси жонига оро бўлди.

«Металлург» - «Алашкерт» (Арманистон) - 0:1

«Металлург»: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Одил Абдумажидов, Муҳаммадали Алиқулов, Фаррух Иброҳимов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Фозил Мусаев, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Александр Лобанов, Ҳакимхон Аламхонов, Аббос Отахонов, Аброр Тош­қўзиев, Фарҳод Бекмуродов, Дамир Темиров, Иброҳим Иброҳимов, Саламат Қутибоев, Забиҳилло Ўринбоев, Шаҳзод Ғофурбеков, Жасур Ашуров, Шаҳзод Неъматжонов.

 

«НЕФТЧИ»: ЯКУНИЙ БОСҚИЧ ФАРҒОНАДА

«Нефтчи» раҳбарияти Зоҳид Ғо-фуровни клуб бош директори сифатида рўйхатдан ўтказди. Жамоа эса 9 февраль куни Туркия йиғинига киритилган навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Россиянинг «Шинник» клуби билан бўлган ўйин 1:1 ҳисобида якунланадигандек кўринган паллада Шерзод Каримов 90-дақиқада ғалабани фарғоналиклар томон бурди - 2:1.

«Нефтчи» - «Шинник» (Россия) - 2:1 (1:0)

Голлар: Улуғбек Ҳошимов (37), Шерзод Каримов (90) - Илья Белоус (51).

«Нефтчи»: Машҳур Муҳаммаджонов, Сирожиддин Қўзиев, Ҳусниддин Ғофуров, Даниэль Стойкович, Мирзоҳид Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Александр Ешич, Ойбек Қиличев, Ҳусниддин Ғофуров, Улуғбек Ҳошимов, Суннатулло Абдуллажонов.

Захира: Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Шодиёр Ҳожиматов, Умар Адҳамзода, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов, Марко Шарич, Дарко Станоевич, Фахриддин Муҳаммадов.

Шу билан Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги «Нефтчи»нинг Анталияда олиб борган йиғини якунланди. Фарғоналиклар у ерда 4та ўйин ташкиллаштириб, 3та дуранг ва 1та ғалаба қайд этишди. Тайёргарликнинг якуний босқичи 14 февраль куни (кеча) Фарғонада бошланди. Дарвоқе, ўтган мавсум «Пахтакор»да ўйнаган Аброр Исмоилов «Нефтчи» билан 1 йиллик ижара шартномасини расмийлаштирди. Айтиш ўринли, 1998 йилнинг 8 январь куни туғилган ярим ҳимоячи фаолиятини айнан «Нефтчи»да бошлаганди. У кейинчалик «Сурхон» орқали «Пахтакор»га ўтди.

 

«ДИНАМО»: РУМИНЛАР БИЛАН «СУЛҲ»

Туркияда тайёргарлик кўраётган «Динамо» хориж йиғинидан ўрин олган иккинчи назорат баҳсида Руминиянинг «Чиксереда» жамоасига қарши саф тортди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Темур Исмоилов ҳисобни очган бўлса, руминлар иккинчи бўлимда мувозанатни тиклашди - 1:1.

«Динамо» - «Чиксереда»

(Руминия) - 1:1 (1:0)

Гол: Темур Исмоилов (25).

«Динамо» (бошланғич таркиб): Милое Прекович, Жўрабек Маннонов, Михайло Йованович, Сайдулло Раҳматов, Шокир Йўлдошев, Музаффар Музаффаров, Евгений Чумак, Темур Исмоилов, Ойбек Нурматов, Шоҳмалик Комилов, Саҳоб Рашидов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz