Қайднома

Қидирув

Ана, холос!Бебаҳо баннер - «Бургер қироли!»

Ана, холос!Бебаҳо баннер - «Бургер қироли!»

  18.02.2022 11:00
  0
  511
Ана, холос!Бебаҳо баннер - «Бургер қироли!»

«Альянц Ривьер» стадиони ходимлари «Ницца» мухлисларининг трибунани бебаҳо «асар» билан безатишларига йўл қўймадилар. Тўғри, «бургутлар» «Бургер қироли» маъносини англатувчи баннерсиз ҳам «Марсель»ни осонгина маҳв этиб (4:1), Франция кубоги ярим финалига «учишди». Фақат стюардлар баннерга бекор тақиқ қўйишди-да... Чунончи, у «марваридлар соҳили дербиси»га ажойиб безак бўларди.

Умуман олганда, «Марсель» вакили Димитри Пайетнинг калака масаласида мухлислар учун «нишон»га айланиб қолганига анча бўлди. Жорий мавсум франциялик футболчининг бу борадаги «етакчи»лиги янада мустаҳкамланди. Бинобарин, у ўтган йилнинг август ойи охирида трибунадан отилган пластик идишни ғазаб билан «Ницца» мухлислари томон қайта улоқтирди. Оқибатда барчаси ўйин 75-дақиқада узилиб қолишига олиб келди. Кейинчалик ким ҳақ ва ким ноҳақ эканлиги юзасидан узундан-узун муҳокамалар бошланди. Жумладан, Пайет ижтимоий тармоқлар орқали пластик идиш теккан жойида ғурра пайдо бўлганини кўрсатишга ҳам улгурди. «Ницца» раҳбарияти эса бу вақтда мухлислар билан жиддий гаплашиб, уларни тартибга чақирди. Якунда ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди, аммо «Марсель» футболчилари ки­йиниш хонасидан чиқишмади.

Марселликлар Франция ПФЛ «Ницца»га техник мағлубият ёзишини кутишганди, аммо бир неча ой давом этган ўрганиш жараёнидан кейин такрорий ўйин ўтказиш ҳақида қарор чиқарилди ва унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Тўғри, «Ницца» мухлислар хатти-ҳаракати учун жазога тортилди. Умуман, пластик идиш воқеаси Пайет билан боғлиқ охирги ҳолат эмас. Яна бир неча ҳафтадан кейин «Марсел»нинг «Лион»га қарши ўйини ҳам айнан Димитри туфайли тўхтатилди, боз устига, дастлабки дақиқалардаёқ. Унда ҳам учрашув қайта ўтказилди. 2021 йил якунида эса мухлислар Лига 1да ўйинларни тўхтатиш ва актёрлик маҳоратини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Пайетни «Олтин пластик идиш» совринига лойиқ топишди.

Йўқ, «Ницца» фанатларининг «Бургер қироли» баннери фақат Пайетга аталмаганди. Январь ойи охирида «Марсель» мухлислари «Велодром» аренасида Димитрини қўллаб-қувватлаш учун алоҳида перфоманс тайёрлашди. Янги баннер шу ҳаракатга ҳам жавоб тариқасида яратилгандир балки...

«Ницца»нинг тақиққа учраган баннерида Лига 1 бош ҳомийси - Uber Eats (етказиб бериш хизмати) логотипини ҳам кўриш мумкин. Бу мавзу Францияда анча вақт­дан буён кўпчилик учун ҳазил-мутойиба манбаи бўлиб келмоқда. Оддий мисол: футболчиларнинг тўлишган ҳолдаги суратлари ва «Агар Лига 1 ҳомийсини суиистеъмол қилсанг...» изоҳи. Тўғри, бир қарашда Пайет суратига ортиқча ишлов берилмагандек туюлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz