Қайднома

Қидирув

Юбилей муборак, «Локо»!

Юбилей муборак, «Локо»!

  24.02.2022 03:03
  0
  473
Юбилей муборак, «Локо»!

2002 йилнинг 14 февраль куни «Локомотив» футбол клубига асос солинган эди. Демак, «темирйўлчилар» жамоаси яқинда 20 йиллик юбилейини нишонлади. Маълумот учун, клуб аввалига «Давр-Локомотив» номи остида Тошкент шаҳар биринчилигада қатнашган. Орадан кўп ўтмай, клуб раҳбарияти жамоа номини ихчамлаштирган - «Локомотив».

Ютуқлар

«Локомотив» ортда қолган 20 йилда бир қатор совринларни қўлга киритди. Жумладан, 2016-2018 йилларда оралиғида қаторасига 3 марта Ўзбекистон чемпиони бўлди. «Темирйўлчилар» шунингдек, 2013-2015 йилларда чемпионатда 2-ўринни эгаллашди. Мавсум-2012да эса «Локо» биронза медалига эга чиқди. Бундан ташқари, жамоа Ўзбекистон кубогида ҳам 3 марта ғолиб чиқди - 2014, 2016 ва 2017 йиллари. 2017 йилги финал ОФК президенти шайх Салмон бин Халифа ташрифи билан ҳам ёдда қолган. 2015 ва 2019 йилларда эса «Локомотив» Ўзбекистон суперкубоги соҳибига айланди.

ОЧЛдаги иштирок

«Локомотив» 2015-2019 йиллар оралиғида кетма-кет 5 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнади. Айниқса, 2016 йилги мавсум алоҳида аҳамият касб этади. Ўшанда «Локо» мусобақанинг чорак финалига қадар борганди. Жамоа ўшанда гуруҳ босқичида Саудия Арабистонининг энг номдор клубларидан бири «Ал-Иттиҳод»ни енгиб, нимчорак финалда «Ал-Ҳилол»дан устун келганди. 1/4 финалда эса «темирйўлчилар»­дан бироз омад юз ўгирган ва БААнинг «Ал-Айн» клубига кичик ҳисобда имконият бой берилган.

Буюк қайтиш

Албатта, клуб тарихида омадсиз мавсумлар ҳам бор. Хусусан 2010 йилги мавсум «Локо» учун оғир келиб, жамоа Биринчи лигага тушиб кетганди. Муҳими, бу омадсизлик узоққа чўзилмади ва «темир­йўлчилар» 1 йилда элитага қайтишди. Асосийси, «Локо» оддий қайтмади, балки чемпионлик учун курашадиган жамоа сифатида катта сакрашни амалга оширди. Клубга футболни астойдил севувчи раҳбарият ва ҳомийлар жалб этилгани янги тарихга йўл очди. Айнан шундан кейин жамоанинг ютуқлари кўзга ташланди.

Гвардиячи ва тўпурарлар

20 йил давомида «Локо» сафида бир қатор юлдуз футболчилар тўп суришди. Жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи - Ислом Тўхтахўжаев. У элит лига доирасидаги 192та учрашувда «Локо» шарафини ҳимоя қилди. Шунинг­дек, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Игнатий Нестеров, Садриддин Абдуллаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Марсель Идиатулин, Олег Зотеев, Сардор Мирзаев каби футболчилар ҳам «Локомотив» тарихидаги гвардиячилар рўйхатининг олдинги қаторларида.

Жамоа тарихидаги бош тўп­урар Марат Бикмаев ҳисобида барча мусобақаларда урилган 72та гол бор. Кейинги ўрин Темурхўжа Абдухолиқовга тегишли - 67та гол. Бугунги кунда «Локомотив» футбол мактабида мураббий сифатида ишлаётган Марсель Идиатулин эса 52та гол урган. «Локо» либосида энг кўп гол урган фуnболчилар қаторида Фарҳод Тожиев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Иван Нагаев, Олим Новкаров ва Зайниддин Тожиев ҳам бор.

«Локомотив» матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz