Қайднома

Қидирув

Драган Черан: «Ҳозирча гуруҳимизда фаворит йўқ...»

Драган Черан: «Ҳозирча гуруҳимизда фаворит йўқ...»

  07.04.2022 06:36
  0
  385
Драган Черан: «Ҳозирча гуруҳимизда фаворит йўқ...»

«Пахтакор»нинг сербиялик ҳужумчиси Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида индивидуал кўрсаткичларини янада яхшилаб боряпти. Амалдаги чемпион Суперлиганинг 4-турида Тошкентда «Навбаҳор»ни қабул қилди. Ўта қийин кечган учрашувда айнан Черан беллашув охирларида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига қимматли уч очкони тақдим этди. Аҳамиятлиси, Драган Суперлигада ўзининг 100-голини уришга муваффақ бўлди. Жамоанг-да Черандек ҳужумчи бор эканми, демак, мураббий хотиржам тортади. Чунки у гол уришни қойиллатадиган ва ҳар томонлама жамоасига фойда келтиришни биладиган футболчи. Шунинг учун ҳам Черан Ўзбекистонда тўп сураётган энг яхши легионер мақомини ҳамон ўзида сақлаб келяпти. Охирги йилларда чемпионатимизда ҳам мунтазам энг яхши тўпурарга айланаётган Драган бу йил ҳам гол уришни канда қилмаяпти. 4та турдан кейин у 3та гол билан яна тўпурарлар рўйхати пешқадамлари сафида. «Шерлар» сафарга жўнашлари олдидан тўпурар ҳужумчи Sports.uz учун интервью берди.

- Драган, аввало, муҳим ўйиндаги ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳарорати баланд бўлди. Шундай муҳитни кутганмисиз?

- Ҳа, албатта, мен айнан шундай ўйинни кутгандим. «Навбаҳор» билан баҳс доимо қийин бўлган ва шунингдек, сифатли футбол гувоҳига айланамиз. Ушбу рақиб тажрибали мураббийга эга бўлган яхши жамоа ҳисобланади.

- Суперлигада 100-голингизни урдингиз. Бу статистикани билармидингиз? Хўш, чемпионатимиздаги биринчи голингиз ёдингиздами?

- «Навбаҳор» дарвозасига урган голим Суперлигадаги 100-бўлганини ўйиндан ке-йин билдим. Шубҳасиз, ажойиб натижа ва мен бундан хурсандман. Ўзбекистонда 100та тўп киритган футболчилар аъзосига айланганимдан ҳам ғоят мамнунман. Рос­ти, бундай натижага эришганимдан роҳатландим. Ушбу кўрсаткични қайд этишимда менга ёрдам берган жамоадошларим ҳамда мураббийларимизга раҳмат айтаман. Биринчи голимми? Албатта, эслайман. Бу воқеа «Насаф» таркибида «Шўртан»га қарши дастлабки ўйинимда содир бўлганди.

- «Навбаҳор» билан учрашув якунида можаро юз берди ва буни аввало, «Пахтакор» мухлиси бошлади. Ушбу вазият ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Буларнинг барчаси қизғин курашда юз берди. Кутилган натижага эришиш учун ҳар томонлама катта куч сарфланди. Юз берган вазият атрофида шов-шув кўтариш шарт эмас. Бу - футбол.

- 100та голингиз орасида энг чиройлиси қайси?

- Гол урганингда ҳар бири ўзича чиройли ва ҳар бири жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади, айниқса, ҳозирги вазиятда. Эҳтимол, «Локомотив»га қарши учрашувда парашют услубида урган голим энг чиройлисидир...

- «Пахтакор» энди Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашади. Сизнингча, жамоангиз жойлашган гуруҳда фаворит ким?

- Бизнинг квартетимиз кучли. Табиийки, олдинда жуда қийин учрашувлар кутяпти. Ҳозирча фаворитлар йўқ. Чунки барчамиз бетараф майдондамиз. Шу боис, гуруҳдаги ҳамма клубнинг имкониятлари тенг.

- Умумий қилиб айтганда, «Пахтакор» ОЧЛни ютишга қодирми?

- Ўзимизни кўрсатиш ва энг яхши жамоа эканлигимизни исботлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Қандай даражадалигимизни кўриб оламиз.


Манба: sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz