Қайднома

Қидирув

Муносабат қачон ўзгаради?

Муносабат қачон ўзгаради?

  19.12.2016 21:07
  0
  828
Муносабат қачон ўзгаради?

Матбуотда тарқалган хабарларга кўра, миллий жамоамиз январь ва февраль ойларида тегишлича Грузия ва Арманистон термалари билан куч синашиб кўрар экан. Бу яхши, айниқса, танланган рақибларга қарасак. Аммо масаланинг яна бир томони борки, шуниси мени роса ўйлантиряпти. Ўша ўйинларда жамоамизнинг оптимал таркиб ҳосил қилиши гумон. Ахир январь-февраль етакчи футболчиларимиз клублари учун тайёргарлик йиғинлари айни авж паллага чиқадиган вақт-ку. Эсимда йўқ, «ИнтерФутбол»нинг қайсидир сонида миллий жамоа йиғинига салбий муносабат билдирилганди. Чунки жаҳон тажрибасида ҳам бундай йиғин йўқ, ҳисоби. Оддий айтганда, терма жамоанинг хорижда 1-2 ҳафта йиғин олиб бориши кўп наф бермайди, менимча. Биринчидан, футболчиларни клублардан ажратиб олиш муаммоси бор. Иккинчидан эса, агар шунга эришилган тақдирда ҳам, йигитларимиз клубдаги мавқелари нуқтаи назаридан зарар кўришади. Футболчининг терма жамоада қандай ўйнаши эса кўпинча айнан клубдаги ишларига бевосита боғлиқ бўлиши сир эмас. Хуллас, шахсий фикримча, 1-2 ҳафталик йиғинлар ўрнига ФИФА тақвимига киритилган саналарнинг ҳар бирида биттадан чиройли ўртоқлик ўйини (албатта, расмий учрашувдаги рақиблардан келиб чиқиб) ташкиллаш кўпроқ эффект берса керак.

Довуд Самандаров, Чирчиқ шаҳри.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 25 60
2 Манчестер Сити 25 52
3 Тоттенхэм 25 50
4 Арсенал 25 50
5 Ливерпуль 25 49
6 Манчестер Юнайтед 25 48
7 Эвертон 25 41
8 Вест Бромвич 25 37
9 Сток Сити 25 32
10 Вест Хэм 25 32
11 Саутгемптон 25 30
12 Бёрнли 25 30
13 Уотфорд 25 30
14 Борнмут 25 26
15 Суонси 25 24
16 Мидлсбро 25 22
17 Лестер 25 21
18 Халл Сити 25 20
19 Кристал Пэлас 25 19
20 Сандерленд 25 19
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ИНТЕРФУТБОЛНИНГ ЯНГИ СОНИ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ СОТУВДА

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.