Қайднома

Қидирув

Тескари рақам маъноси нима?

Тескари рақам маъноси нима?

  22.12.2016 06:21
  0
  1138
Тескари рақам маъноси нима?

Турклардан ажабтовур Ғоя. «Фенербахче» жа-моаси ҳужумчиси Мусса Сов яқинда, аниқроғи, «МЮ»га қарши ўйинда чалқанча зарба орқали  супергол урганди. Клуб бу гўзалликни ўзига хос тарзда нишонлади. Яъни турклар қойилмақом ғоя - хатти-ҳаракатни амалга оширишди.

Ҳа, «Фенербахче»да ўз сўзига эга Мусса Совнинг Европа Лигаси доирасидаги учрашувда Жозе Моуриньо жамоаси - «Манчестер Юнайтед»  дарвозасига йўллаган ўта чиройли голи бутун қитъага овоза бўлганди. Мисол учун, голландиялик ҳимоячи Дэйли Блинд ўша учрашувдан сўнг ғаши келганиданми, алам аралаш шундай деди: «Ишонтириб айтаманки, Сов қанча уринмасин, бундан кейин шундай зарба билан бошқа гол уролмайди. Ҳеч қачон!»

Мана, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, голландиялик футболчининг фикр билдиришда шошилгани, яъни қаттиқ янглишгани маълум бўлди. Зеро, сенегаллик голеадор Туркия чемпионатида ҳам қиёси кам гол муаллифига айланди. У бу сафар тўпни ўз устидан ошириб тепиш билан «Ризеспор» клуби дарвозабонини хижолатда қолдирди. Ақлга сиғдириш қийин - қисқа вақт ичида акробатик усулда 2та гол уриш-а... Эҳ, Сов буни қандай уддалаяпти? Кўринишидан, клуб ходимлари ҳам айнан шу савол устида бош қотирдилар, шекилли. Якунда турклар ажойиб  ғояда тўхташди - Мусса Совнинг чалқанча зарбалари шарафига, унинг бу иқтидорини янада улуғлаш-билдириш мақсадида махсус футболкаларни сотувга чиқаришди. Ажабтовурлик шуки, уларда рақамлар ва фамилиялар тескари кўринишда.

Яна бир гап - Мусса Сов ҳозиргача Туркия миллий чемпионатида айтарли самарадорлик қайд этолмаяпти - атиги 4та гол. Европа Лигасида ҳам «қизил иблислар» дарвозасини ўққа тутгани бўйича жимиб қолди. Лекин шу саноқли голлари ортидан жорий мавсум тарихига кириб улгурди. «Фенер» эса антиқа иши билан тилга тушди - қойил!

Bombardir.ru - И.РАҲИМОВ тайёрлади

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 20 49
2 Тоттенхэм 21 45
3 Ливерпуль 21 45
4 Арсенал 20 41
5 Манчестер Сити 20 41
6 Манчестер Юнайтед 20 37
7 Эвертон 21 33
8 Вест Бромвич 21 29
9 Сток Сити 21 27
10 Бёрнли 21 26
11 Борнмут 21 25
12 Вест Хэм 21 25
13 Уотфорд 21 23
14 Саутгемптон 20 21
15 Лестер 21 21
16 Мидлсбро 21 20
17 Кристал Пэлас 21 16
18 Халл Сити 21 16
19 Сандерленд 21 15
20 Суонси 21 15
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

"INTERFUTBOL" 6 FACE

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.