Қайднома

Қидирув

Янги довон

Янги довон

  26.12.2016 06:20
  0
  337
Янги довон

Осиё Чемпионлар Лигаси биз учун бошқача ўтишига умид кўп эмас. Чунки жа-моаларимиз кучи нимага етишини аллақачон чамалаб бўлганмиз. Энг катта умид эса барибир «Локомотив»дан бўлиши турган гап. «Темирйўлчилар» ўтган мавсум чорак финалга қадар бориб, бизни анча хурсанд қилишган эди. Умид қиламизки, бу йил ўша хурсандчиликлар давом этади ва ким билади дейсиз, балки ярим финалга қадар ҳам борар.  «Бунёдкор» ва «Насаф» эса гуруҳдан чиқса ҳам хурсанд бўламиз. Чунки улар бизни шунга ўргатиб бўлишди.

Ҳафта бошида Осиё Чемпионлар Лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа ҳақида истаганча фикр билдириш мумкин, аммо уни асло омадсиз келди, демаган бўлар эдик. Чунки унда нималар бўлишини олдиндан тахминан бўлсада, билар эдик. Аслида қуръа бизга кўп янгилик олиб келмади. Билганимиз, «Локомотив»га гуруҳда кимлар рақиблик қилиши мумкинлигига аниқлик киритдик. Бошқа томонлама эса ўзгаришлар кўп бўлмади. Гарчи ОФК томонидан расман эълон қилинмаган бўлса-да, келаси йилдан эътиборан ўзбек клубларига Осиё Чемпионлар Лигасида «1+2» кўринишида квота ажратилишини билардик. Унга кўра, «Локомотив» тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этса, «Насаф» ва «Бунёдкор» саралашдан ўтиб боришидан ҳам хабардормиз. Ҳатто ўша саралашда кимларга қарши майдонга тушишларини ҳам билганмиз.

ОФКнинг қуръа ташлаш маросими эса тахминларимизни тасдиқлаб берди. Унга кўра, «Насаф» саралаш доирасида иккита, «Бунёдкор» эса битта ўйинда майдонга тушади. Бироқ бу билан «Насаф»га икки баробар қийин бўлади, дейишга шошилмаган бўлардик. Нафсиламбрини айтганда, икки жамоа ҳам деярли бир хил шароитда мусобақани бошлайди. Тўғри, «Насаф» дарҳақиқат битта ўйин кўп ўтказади, бироқ ўша ортиқча бир учрашув Ўзбекистонда бўлиб ўтади ва унда Баҳрайннинг «Ал Ҳидд» клубига қарши майдонга тушилади. Албатта, биз Баҳрайн клубига паст назар билан қарамоқчи эмасмиз, бу юрт термаси ўзига менсимай қарайдиганларни қандай жазолашини кўп кўрганмиз. Бироқ тўқнашув тақдири бир ўйин билан ҳал бўлиши ва ўша баҳс ҳам юртимизда ўтказилишини инобатга олсак, «Насаф» бу босқичдан ортиқча муаммосиз ўтиши лозим, деб ўйлаймиз.

Жамоаларимиз учун асосий кураш ОЧЛ саралашининг иккинчи босқичида бошланади. Унга кўра, «Бунёдкор» сафарда «Ал Жаиш»га қарши майдонга тушиши лозим. «Насаф» эса Саудия Арабистонининг «Ал Фотиҳ» жамоаси билан куч синашади. Бу учрашув ҳам рақиб майдонида ўтказилишини инобатга олсак, қолганини тасаввур қилиб олиш қийин эмас. Боз устига, араб клубларида қандай легионерлар тўп суришини яхши биламиз.

Бироқ бу билан ҳозирдан қўл кўтариб, таслим бўлиш лозим, демоқчи эмасмиз. Асло! «Бунёдкор» ОЧЛ саралашида қандай натижа қайд этишига аввал етарлича гувоҳ бўлганмиз. «Қалдирғочлар» Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида мағлубият кетидан мағлубиятга учрашлари мумкин, аммо саралашни қай даражада ёрқин ўтказишини кўрганмиз. Шунингдек, «Насаф» ҳам ўтган мавсум кучли рақибларга қарши ўйнай олишини исботлаб берган эди. Шундай экан, ҳар икки жамоа ҳам саралашдан эсон-омон ўтиб олишлари ҳеч гап эмас. Фақат бунинг учун астойдил курашишга тўғри келади. Бу кураш қай даражада самарали бўлишини эса кейин кўриб олаверамиз. Муҳими - жамоалар майдонга бор кучларини ташлаб чиқишни ўрганиб олсалар бўлгани. Натижа ўз-ўзидан келаверади. Келмаса ҳам бундай жамоани мухлислар айбламайдилар.

Нима бўлган тақдирда ҳам, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўзбек клублари иштирокисиз қолиб кетмаслиги муқаррар - «Локомотив» Ўзбекистон чемпионати ғолиби сифатида «А» гуруҳидан ўрин олди. Бу гуруҳдан шунингдек, БААнинг «Ал Аҳли» ва Саудия Арабистонининг «Ал Тавон» клублари ўрин олган. Гуруҳнинг тўртинчи жамоаси эса Қатарнинг «Ал Садд» ва Эроннинг «Истиқлол»идан бири бўлиши лозим. Улар ОЧЛ саралашида ўзаро тўқнаш келадилар ва ғолиб гуруҳ босқичига ўтади.

 Албатта, гуруҳни кучсиз деб ҳам бўлмайди, бироқ «Локомотив» имкониятлари бундан кўпроғига етишига ишонамиз. Шунингдек, «темирйўлчилар» бош мураббийи Ан-дрей Микляев ҳам бунга ишонади. Акс ҳолда, у қуръадан сўнг: «Биз рақиблардан қўрқмаймиз. Аксинча, улар биздан қўрқишсин», демаган бўларди. Албатта, бундай баландпарвоз гаплар мухлисларга ёқади. Аммо сўз исботи билан чиройли, дейдилар. Шундай экан, Андрей Микляев бу баёноти билан икки ҳисса кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олганини тушуниб турибди, деб умид қиламиз.

Осиё Чемпионлар Лигаси - бутун мавсумга татийдиган мусобақа. Шунингдек, унинг бошқа турнирларга таъсири кучли эканини ҳам яхши биламиз. Хусусан, «Насаф» саралашда иштирок этгани боис мавсумдаги илк расмий ўйинини 31 январда ўтказишга мажбур. «Бунёдкор» эса 7 февралда «Ал Жаиш»га қарши майдонга тушиши лозим. Бу эса жамоаларнинг мавсумолди режаларига ўзгариш киритиш лозим, деганидир. Хўш, клублар бу ўзгаришларга қай даражада тайёрлар? Бунисини энди тез орада билиб оламиз...

НУРУЛЛОҲ



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 25 60
2 Манчестер Сити 25 52
3 Тоттенхэм 25 50
4 Арсенал 25 50
5 Ливерпуль 25 49
6 Манчестер Юнайтед 25 48
7 Эвертон 25 41
8 Вест Бромвич 25 37
9 Сток Сити 25 32
10 Вест Хэм 25 32
11 Саутгемптон 25 30
12 Бёрнли 25 30
13 Уотфорд 25 30
14 Борнмут 25 26
15 Суонси 25 24
16 Мидлсбро 25 22
17 Лестер 25 21
18 Халл Сити 25 20
19 Кристал Пэлас 25 19
20 Сандерленд 25 19
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

ИНТЕРФУТБОЛНИНГ ЯНГИ СОНИ ЮРТИМИЗ БЎЙЛАБ СОТУВДА

  • Олий лиганинг қайси жамоасига мухлислик қиласиз?

  • Олий лиганинг қайси жамоасига мухлислик қиласиз?

  • ЖЧ-2018 САРАЛАШИНИНГ ОСИЁ ҚИТЪАСИ 3-БОСҚИЧИДА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ГУРУҲДА НЕЧАНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАЙДИ?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017.
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.