Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» ўз дарвозабонларига ишонишда давом этади

«Ливерпуль» ўз дарвозабонларига ишонишда давом этади

  02.01.2017 12:51
  0
  695

Айни дамда ижара асосида «Торино»да тўп ўйнаётган «Манчестер Сити» дарвозабони Жо Харт «Ливерпуль»га ўтмайди. Трансфер ҳақида Британия ОАВ хабар беришганди. Sky Sports нашри маълумотларига кўра, қизиллар бош мураббийи Юрген Клопп дарвозабонлар Симон Миньоле ва Лорис Кариуснинг ўйинидан кўнгли тўлмоқда, шу сабаб «Ливерпуль» Хартни харид қилмайди. Маълумот учун, футболчининг «Манчестер Сити» жамоаси билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Аввалроқ, «Торино» раҳбарияти Харт билан ҳамкорлик қилиш истагида экани, бироқ голкиперни «Манчестер Сити»дан юқори иш ҳақи сабаб сотиб олиши савол остида тургани хабар қилинганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz