Қайднома

Қидирув

Гуам термаси иштироки учун маблағ йўқ

Гуам термаси иштироки учун маблағ йўқ

  02.01.2017 15:01
  0
  730

Гуам терма жамоаси Осиё кубоги-2019 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундида иштирок этмаслигини маълум қилди. Бунга молиявий муаммолар сабаб сифатида кўрсатилди. Аввалги раундда жамоанинг қатнашуви учун 1,5 миллион доллар сарфланган. Якуний раундга боғлиқ харажатлар миқдори эса  1,2 миллион долларни ташкил қилади. Шу сабаб, Гуам футбол федерацияси керакли маблағни қисқа муддат ичида тополмаслигини баён этиб, ОФКга расман мурожаат йўллади. Энди саралашда гуамликлар ўрнига Непал терма жамоаси иштирок этади. Эътиборлиси, Гуам жамоаси саралаш ўйинларида илк марта қатнашганига қарамай, ўз майдонида Туркманистон ва Ҳиндистон термаларини доғда қолдириб, уммонликлар билан дуранг ўйнаганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz