Қайднома

Қидирув

Венгер:«Жирунинг голи бир умр хотирамда қолади»

Венгер:«Жирунинг голи бир умр хотирамда қолади»

  02.01.2017 15:55
  0
  775

«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер Англия чемпионатининг 19-турида «Кристал Пэлас»га қарши кечган ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалаба билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Жирунинг голи урилган вақтда биз ажойиб қарши ҳужум уюштирдик. Оливье бу зарбаси билан барчани ҳайратга солди, бу гол уни янада машҳур қилди. Фаолиятимда «Арсенал»да ўйнаган кўплаб ажойиб футболчиларни кўрганман, улар қойилмақом голлар уришган, аммо бу гол хотирамда бир умр қоладиган бўлди. Жиру дарвоза олдида доим яхши ҳаракат қилади, аммо унинг бундай гол урганини кўрмагандим. Энди биз келгуси ўйинга тайёрланишимиз керак. Олдинда турган барча ўйинлар қийин кечади, шунинг учун ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак. Трансферлар? Ҳозирча ҳеч нарсани режалаштирганимиз йўқ. Бугун жароҳати сабабли Ўзил ва Касорла майдонга тушмади. Тез орада уларнинг сафга қайтишларига умид қиламиз. Уэлбек майдонга тушишга тайёр бўлиб қолди, таркибимиз анча кенг», - дея мураббийнинг сўзларини келтирган ВВС.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz