Қайднома

Қидирув

Чех:«Ҳамиша Журу энг муҳим футболчилардан бири эканини айганман»

Чех:«Ҳамиша Журу энг муҳим футболчилардан бири эканини айганман»

  02.01.2017 16:37
  0
  659

"Арсенал" дарвозабони Петр Чехнинг фикрича, жамоа ҳужумчиси Оливье Жиру "Кристал Пэлас"га йилнинг энг чиройли голини уриб қўйди ва энди йил давомида бундан чиройлироқ голни кўриш қийин бўлади. "Арсенал" якшанба оқшомида "Кристал Пэлас"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисобни очувчи голни Жиру Алексис Санчес қанотдан тўп оширганида, ортида қолган тўпга товони билан тегинди ва бошидан ҳамда рақиб дарвозабони устидан ошириб, дарвоза томон йўллади. "Қисқичбақа зарбаси" усулида йўлланган тўп тўсинга тегди ва дарвоза ичига кирди.

"Бу жуда муҳим гол бўлди. Биз ўйинда ниманидир ўзгартиришимиз ва ҳисобни очишимиз керак эди. Қачонки йилнинг биринчи кунидаёқ энг чиройли голни урсанг, планни жуда юқори қўйган бўласан ва бошқаларга энди бу натижани яхшилаш қийинлашади. Мен ҳамиша Журу жамоадаги энг муҳим футболчилардан бири эканини айтиб келганман", - дея Чехнинг сўзларини келтирган "Арсенал" сайти.

Чемпионатнинг жорий мавсумида Жиру 12 учрашувда майдонга тушди ва 5та гол урди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz