Қайднома

Қидирув

Агуэро «Сити» тўпурарлари учлигида

Агуэро «Сити» тўпурарлари учлигида

  03.01.2017 14:22
  0
  623

«Манчестер Сити» футбол клуби ҳужумчиси Серхио Агуэро «шаҳарликлар»нинг клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлари учлигига кирди. Агуэро АПЛнинг 20-тури доирасидаги «Бёрнли» билан учрашувда битта тўп киритди ва шахсий тўплари сонини 153 тага етказиб олди.

28-ёшли аргентиналик «шаҳарликлар» таркибида киритилган тўплар бўйича Колин Белл билан тенглашиб олди. Эндиликда ҳар икки ўйинчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринни банд этиб турибди. Рўйхатнинг биринчи ва иккинчи ўринларида эса Эрик Брук (177) ва Томми Жонсон (166 гол) қайд этилган.

Маълумот учун, Агуэро жорий мавсумда АПЛда 14 учрашув ўтказиб, 11 тўп киритди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz