Қайднома

Қидирув

Навас «Севилья»га қайтиши мумкин

Навас «Севилья»га қайтиши мумкин

  03.01.2017 17:21
  0
  680

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Хесус Навас Испанияга қайтиши мумкин. 31 ёшли хавбекнинг «шаҳарликлар» билан шартномаси жорий йилнинг ёзида ўз якунига етади, ва клуб келишувни узайтирмаслиги мумкин. AS’нинг хабар беришича, Навасга аввалги жамоаси - «Севилья» қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотларига кўра, испаниялик футболчи 1 январдан бошқа клублар билан музокаралар ўтказиш имконига эга ҳамда «Севилья» ўйинчининг вакилларига мурожаат қилиш истагида. 

Маълумот учун, Навас «Севилья» тарбияланувчиси ҳисобланиб, жамоада 2003-2013 йилларда тўп сурган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz