Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди

«Навбаҳор»: таркибга тўрт нафар футболчи қўшилди

  04.01.2017 21:08
  0
  673

Бугун "Навбаҳор" Тошкентда тўпланиб мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришди.

Жамоамиз аъзолари учун вақтинчалик қароргоҳ вазифасини “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўтаб беради. Пойтахтдаги йиғин чоғида таркибга бир қатор янги футболчиларни қўшилиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Куннинг иккинчи ярмида “НБУ-Осиё” ўйингоҳида ўтказилган дастлабки машғулотда бошқа клублардан таклиф этилган дарвозабон Акмал Турсунбоев (“Андижон”), ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев (“Шўртан”), ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев (“Пахтакор”) ва ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов (“Металлург”)лар иштирок этишди. Кейинги кунларда таркибга яна бир қатор янги ўйинчиларни қўшилишини қўшимча қилиш жоиз. Жамоамиз аъзолари Тошкентдаги йиғиннинг биринчи кунида “НБУ-Осиё” ўйингоҳининг югуриш йўлакчасидаги машқларни бажаришди. Эртадан эса машғулотлар кунига икки маҳалдан давом эттирилади. 7 январь куни мураббий ва футболчилар Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишади. Орадан икки кун ўтиб эса “Олмалиқ” клубига қарши пойтахт йиғинидаги дастлабки назорат ўйини ўтказилади.

Манба: pfcnavbahor.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz