Қайднома

Қидирув

Роналдудан яна бир рекорд

Роналдудан яна бир рекорд

  06.01.2017 09:36
  0
  697

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятида ўн биринчи марта УЕФАнинг йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Португалиялик футболчининг натижаси рекорд ҳисобланади.

«Барселона» футболчиси Лионель Месси саккизинчи марта йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

2016 йилнинг рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Жанлуиджи Буффон («Ювентус», Италия).

Ҳимоячилар: Серхио Рамос («Реал», Испания), Херард Пике («Барселона», Испания), Жером Боатенг («Бавария», Германия), Леонардо Бонуччи («Ювентус», Италия).

Ярим ҳимоячилар: Андрес Иньеста («Барселона», Испания), Тони Кроос («Реал», Германия), Лука Модрич («Реал», Хорватия).

Ҳужумчилар: Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Криштиану Роналду («Реал», Португалия), Антуан Гризманн («Атлетико», Франция).

Роналду ўтган йилда мадридликлар жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди, Португалия билан эса Европа чемпионига айланди. Декабрь ойида 31 ёшли футболчи France Football томонидан «Олтин тўп» билан тақдирланди. 9 январда унга ФИФА томонидан йил ўйинчиси учун мукофот топширилиши кутилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz