Қайднома

Қидирув

Моуриньо «МЮ»да ишлаётганидан бахтиёр

Моуриньо «МЮ»да ишлаётганидан бахтиёр

  06.01.2017 12:13
  0
  574

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо клубда ишлаётганидан бахтиёр эканини тўлқинланиб гапирди.

У жамоасини мухлисларнинг муносабати туфайли ёқтириб қолгани  ҳақида гапирган.

Ушбу 53 ёшли мутахассис жорий мавсум аввалида Луи ван Гаалнинг ўрнига олиб келинди. Аввалига кўп муваффақиятсизликларга учраган жамоа ҳозирда ғалабалар кетма-кетлигини қайд этмоқда.

«Бу ердаги одамларнинг меҳнат қилишга бўлган иштиёқи мени хурсанд қилди. Мен ҳам улар учун, мухлислар учун тер тўкишга ҳаракат қиламан. Фанатлар клубнинг буюк даврини эсга олишади, бироқ ҳозирги пайтда вазият ўзгача эканини тушунишади. Улар жамоани энг оғир дамларда ҳам қўллаб-қувватлаб туришга тайёр.

Мана шулар туфайли мен «МЮ»ни севиб қолганман. Бу менга қаттиқ таъсир қилган», деди Моуриньо MUTV эфирида.

«Мухлислар менинг жамоага муҳаббатимнинг ягона сабаби эмас. Менга футболчиларим ҳам жуда ва жуда ёқади. Улар жуда яхши йигитлар ва улар билан ишлаш мени хурсанд қилади», дея қўшимча қилган мураббий.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz