Қайднома

Қидирув

Де Хеа:«Кўпроқ руҳий томондан чарчаяпман»

Де Хеа:«Кўпроқ руҳий томондан чарчаяпман»

  06.01.2017 16:08
  0
  667

«Манчестер Юнайтед» клуби дарвозабони Давид Де Хеа жамоанинг ушбу мавсумдаги энг яхши футболчиси ҳужумчилардан бири ёки ўзидан бошқа ўйинчи бўлишига умид қилмоқда. Испаниялик посбон шу кунгача уч бор «Манчестер Юнайтед»нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилган.

«Ушбу совринни ҳужумчи ёки бошқа футболчи ютишини хоҳлайман. Бу эса жамоа яхши ва ҳужумкор ўйнаганини англатади. Агар 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ғалабага эришадиган бўлсак ва мен тўпга деярли тегмасам, бу мен учун идеал ўйин бўлар эди.

Бу мавсумда бизнинг ҳимоя дарвоза олдида хавфли вазиятлар кўп бўлишига йўл қўймаяпти, жамоа жуда диққатли ҳаракат қилмоқда. Бу мавсумда мен жисмоний жиҳатдан эмас, руҳий томондан кўпроқ чарчаяпман», — дея Де Хеа сўзларини келтирмоқда United Review нашри.

Манба: www.championat.com



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz