Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Белоттига қизиқмоқда

«Арсенал» Белоттига қизиқмоқда

  09.01.2017 08:54
  0
  520

«Торино» жамоаси спорт директори Жанлука Петрачи маълум қилдики, «Арсенал» жамоаси Андреа Белоттининг трансфери бўйича таклиф берган. The Daily Star хабарида «канонирлар» ушбу 23 ёшли футболчи учун 60-65 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилган. «Ҳа, биз „Арсенал“дан Белотти бўйича таклиф олдик, аммо бу таклиф футболчининг ҳақиқий баҳосига тенг эмас. Биз аввало Белоттини таркибда сақлаб қолмоқчимиз. У билан шартномада эса унинг бадал пули сифатида 100 млн евро кўрсатилган. Менимча Андреанинг трансфер қиймати „Арсенал“ таклиф этаётганидан кўпроқ», деган Петрачи.

Жорий мавсумда Белотти А Серияда 16 учрашув ўтказиб, 13 гол урган ва 2 голга узатма берган. У бу натижани майдонда ўтказилган 1361 дақиқа давомида қайд этган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz