Қайднома

Қидирув

Кейруш қарорига эътироз

Кейруш қарорига эътироз

  09.01.2017 13:37
  0
  935

Эрон миллий жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш БАА йиғинига 24 нафар футболчини жалб этганди. Бироқ Дубайдага боргач, нақ 7 нафар ўйинчини Теҳронга қайтариб юборди. Ваҳоланки, терма жамоа йиғини сабаб, Эрон про-лигаси 15-туридан ўрин олган «Машинасози» (Табриз) ва «Сайпа» (Караж) клублари ўртасидаги учрашув қолдирилди. «Персеполис» устози Бранко Иванкович эса миллий жамоанинг аввалдан режалаштирилмаган йиғинига 7 нафар шогирди чақирилганидан норози эканлигини таъкидлаганди. Хуллас, шу боисми, Кейруш ушбу клуб аъзоларига жавоб бериб юборди. Шунинг баробарида терма жамоа назарига тушмаган футболчиларда имконият камроқ бўлишини шаъма қилди. Қисқаси, Алиризо Бейранванд, Рамин Ризоиян, Саид Ҳусайни, Муҳаммад Ансори, Воҳид Амири, Камол Камябиния ва Меҳди Тароми яна клуб ихтиёрига қайтишди. Умуман, португалиялик мутахассис БАА йиғинига хорижий клубларда тўп сураётган футболчиларни чақирмади, биргина «Терек» вакили Милод Муҳаммади бундан истисно.

Шу ўринда айтиш жоиз, Карлуш Кейруш яна бир бор терма жамоадан кетиши эҳтимоли борлиги ҳақида гапирди. Мураббий «Фейсбук»даги расмий саҳифасида қуйидагиларни ёзди: «Қадрли дўстлар, Эрон футбол федерацияси президенти билан 5 соатлик музокарадан сўнг жамоадан кетиш ҳақида ариза ёздим. Терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик режасини амалга ошириш учун ҳеч қандай шароит йўқлиги, футбол федерациясига қарши чиқаётганлар кўплиги, эронликлар ғалабасини ўйламайдиган спорт агентлари борлиги учун шундай тўхтамга келдим. Мағлубиятсиз бир йил, ЖЧ-2018 саралаши учинчи босқичида гуруҳ пешқадами бўлиб турганимиз, ФИФА рейтингида Осиёнинг энг кучли жамоасига айланганимиздан кейин ҳам Эрон футбол федерацияси тайёргарлик режасини бажариш учун ҳеч қандай шароит ҳамда ваколати йўқлигини айтмоқда...».



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz