Қайднома

Қидирув

Фарҳод Тожиев яна «Т-Тим»да ўйнайди

Фарҳод Тожиев яна «Т-Тим»да ўйнайди

  09.01.2017 15:10
  0
  636

Ҳужумчи Фарҳод Тожиев расман Малайзиянинг «Т-Тим» клубига қайтди. Яъни ҳамюртимиз бир йиллик шартнома остига имзо чекди. Фарҳод мавсум-2015да ҳам шу жамоа шарафини ҳимоя қилганди. «Т-Тим» ўша мавсум премьер-лигада ўйнаганди, ҳозир эса супер-лигада. Тожиев ярим мавсумда 15та гол ургач, жиддий жароҳатга йўлиққан ва шу боис, «Т-Тим» билан шартномани бекор қилиб, юртимизга қайтганди. Биласиз Тожиевлар кенжаси аввалги мавсум «Олмалиқ»­да ўйнади. «Т-Тим» бош мураббийи Раҳмад Дармаван ўзбекистонлик ҳужумчининг жамоага қайтганидан хурсанд. «Фарҳод яна сафимизга қўшилди. Бу яхши янгилик. Зеро, унинг имкониятларини яхши биламан. Фарҳод — савияли ҳужумчи»,-деди Дармаван. Раҳмад шунингдек, ўтган мавсум жамоада ўйнаган икки легионер — Дилшод Шарофутдинов ва Абдулай Юсуф Майга (Мали)ни ҳам олиб қолди. Қолаверса, «Т-Тим» ҳозирда кўрикда бўлиб турган яна икки хорижлик футболчи — Шавкат Саломов ва Мамаду Самасса (Мали)дан бири билан шартнома имзолайди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz